Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
25 июнгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш зарур
Жорий йилнинг июнь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.
2019 йил 24 июнь – 2019 йил май ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12, 13-бандлари, АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
2019 йил 25 июнь:
май учун:
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни (СКнинг 187-моддаси 2-банди; СКнинг 188-моддаси, СКнинг 310-моддаси).
Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг янги шакли қандай тўлдирилади, Пенсия ва нафақалар – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида;
- ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (СКнинг 225-моддаси 1-қисми; СКнинг 226-моддаси 1-қисми; СКнинг 226-5-моддаси 1 ва 3-қисмлари). Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: ҚҚС бўйича ҳисоботни қандай қилиб бехато тўлдириш мумкин, ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топшириш оқибатлари, ҚҚС салбий чиққан бош бухгалтер нималарга тайёр бўлиши керак, ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришда нималарга эътибор бериш лозим, Соддалаштирилган ҚҚС ва норезидентнинг хизматлари бўйича ҳисоботни тўлдиришга мисол;
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни (СКнинг 247-моддаси 4-қисми);
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни (СКнинг 347-моддаси 3-қисми);
- ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни. Ҳар чоракда солиқ ҳисоб-китобини тақдим қилувчи ва уни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно (СКнинг 360-моддаси 5-қисми);
- меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган, тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни (Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
июнь учун:
- бир йилда солиқ суммаси 200 ЭКИҲдан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан 2019 йил июнь учун, шунингдек солиқ суммаси 200 ЭКИҲдан камни ташкил этадиган юридик шахслар, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2019 йил II чораги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни ***** (СКнинг 264-моддаси 1 ва 3-қисмлари).
Татьяна Лимарева.