Кўпроқ тўлаб, лицензияни тезроқ олинг

preview

Тиббий ва фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) учун лицензияларни тезлаштирилган тартибда бериш механизми жорий этилмоқда (ВМнинг 2.07.2019 йилдаги 548-сон қарори).

Эслатиб ўтамиз, 15.02.2019 йилдаги ПҚ-4193-сон қарор давлат раҳбарининг бундай топшириғини ўз ичига олган.

Энди тиббий ёки фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни талабгор танловига кўра умумий ҳамда  тезлаштирилган тартибда олиш ёки қайта расмийлаштириш мумкин.

Тезлаштирилган тартибда давлат хизматлари кўрсатишда йиғимнинг оширилган ставкалари белгиланган, бироқ аризани кўриб чиқиш муддати жиддий равишда қисқаради (солиштириш жадвалига қаранг).

Фаолият тури

Умумий тартиб

Тезлаштирилган тартиб

Аризани кўриб чиқишнинг энг кўп муддати

Йиғим суммаси

Аризани кўриб чиқишнинг энг кўп муддати

Йиғим суммаси

Фармацевтика

15 кун

2 ЭКИХ



5 иш куни


4 ЭКИҲ

(2 ЭКИҲ асосий + 2 ЭКИҲ  қўшимча

Тиббий

20 кун

2 ЭКИҲ

5 ЭКИҲ

(2 ЭКИҲ асосий + 3 ЭКИҲ қўшимча)

Кўрсатилган ҳар бир фаолият турини амалга ошириш учун лицензияни тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштириш учун 2 ЭКИҲ (умумий тартибда  - 1 ЭКИҲ) тўлашга тўғри келади, кўриб чиқиш муддати эса одатдагидек 5 иш куни эмас, балки 1 иш кунини талаб этади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.07.2019 йилдан кучга кирди.

Ленара Хикматова.