Қандай қилиб онлайн-НКМга ўтилади: амалий қўлланма

preview

My.soliq.uz сайтида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш бўйича интерактив хизматлар тест режимида ишга туширилди. Бироқ, ҳали тизим созланмаганлиги ва техник носозликлар рўй бериши боис,  ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ходимлари ҳозирча тўғридан-тўғри ТХКМга мурожаат этишни тавсия қилишмоқда.  Қандай қилиб онлайн-НКМ ёки виртуал кассани энг қисқа муддатларда ва кам харажатлар билан ўрнатиш мумкин, биргаликда кўриб чиқамиз.

Қурилмани танлаймиз

Техник хизмат кўрсатиш марказлари касса техникасининг аниқ моделларига хизмат кўрсатишга ихтисослашади. Шу боис дастлаб қандай қурилма сотиб олишингизни аниқлаб олинг, шундан кейин ўзингиз ишлайдиган ТХКМга мурожаат этинг.

Касса учун қурилма ёки дастурни ҳар қаердан сотиб олиш мумкин. Энг оддий ва ишончли вариант – бевосита ТХКМда. «ARCA GROUP» МЧЖ бундан мустасно: у томондан хизмат кўрсатиладиган «PAX A-930» онлайн-НКМ «Капитал-банк» АТБга ижарага берилади.

Агар сиз ТХКМдан бошқа жойда онлайн-НКМ ёки виртуал касса харид қилмоқчи бўлсангиз:

Онлайн-НКМ реестрида 07.02.2020 йилга бўлган ҳолатга тақдим этилган барча учта қурилма ўз ичига онлайн-НКМ ва пластик карта орқали тўловларни қабул қилиш учун терминални олади. Ишлаб чиқарувчилар ва ТХКМ тўлов терминали функционалини кейинроқ – тўлов тизимлари ва банклар билан ташкилий масалалар ҳал бўлгандан кейин фаоллаштиришга ваъда беришмоқда.

Биз ишлаб чиқарувчилар ва ТХКМ сайтларида тақдим этилган ахборотни умумлаштириб, уни call-марказлардан олинган маълумотлар билан тўлдирдик.

ТХКМ

(сайт, филиаллари)

Қайси онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга ихтисослашади

Хизматлар қиймати

Нимани билиш зарур

«ARCA GROUP» МЧЖ (www.arca.uz).

Барча вилоятлар марказларида филиаллари мавжуд

«PAX A-930» онлайн-НКМ

(www.arca.uz).

 

Ахборот мавжуд эмас

Дастлабки вақтда қурилмани фақат ижарага олиш мумкин бўлади. Бунинг учун Капитал банкнинг филиалларидан бирига мурожаат қилиш лозим бўлади. Яшнобод филиалига ташриф буюрганимизда бизга механизм энди ишга туширилаётганлигини тушунтириб, бир неча кундан кейин мурожаат қилишни тавсия қилишди. ТХКМ хизматлари қийматига нисбатан – ҳаммаси шартнома тузиш чоғида ТХКМ менежерлари билан  якка тартибда келишиб олинади.

«SPECIAL TEXNO SOFT» МЧЖ 

Support Team  савдо маркаси остида ишлайди.

Ҳар бир вилоят марказида филиаллар мавжуд (сервис марказлари)

 «UZKASSA N5» онлайн-НКМ (uzkassa.uz)

Қурилма қиймати – 2,7 млн сўм.

Кафолат муддати – 1 йил

Иккита тариф режаси:

  • · оптимал – ойига 50 минг сўм;
  • · йиллик – йилига 550 минг сўм.

ТХКМ сайтида ушбу қийматга нималар кириши батафсил баён этилган.

Кафолат муддатида таъмирлашга тааллуқли бўлмаган барчасига қўшимча тўлов талаб этилади. Хизматлар тарификацияси ҳам сайтда тақдим этилган.

Шартномага асосан онлайн-НКМ унинг қиймати тўлангандан кейин 25 кун ичида тақдим этилади. 20 февралдан кейин мижозлар ТХКМ билан www.support24.uz  сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзаро ҳамкорлик қилишлари мумкин бўлади.

Шахсий кабинетда: 

 - балансни текшириш;

 - ҳар бир савдо шохобчаси ва ҳар бир қурилма тўғрисидаги ахборотни кўриш;

 - қўшимча қурилмаларни сотиб олиш учун буюртма жўнатиш;

 - таъмирлаш учун буюртма жўнатиш;

 - мутахассисни чақириш;

- онлайн-НКМни мустақил равишда рўйхатдан ўтказиш (ТХКМга сўров жўнатиш);

 - қурилмани мустақил равишда рўйхатдан чиқариш;

- қўшимча хизматларни улаш ёки узиш мумкин бўлади.

«SMART ONE CLUB» МЧЖ

(www.smartone.uz)
Ҳудудлардаги филиаллар – ташкил этилмоқда. Саll-марказда фаолият кўрсатаётганлари ҳақида ахборот олиш мумкин

«UZ SMART BANK» онлайн-НКМ (www.smartone.uz)

Қиймати – 2,69 млн. сўм

Кафолат – 1 йил

 

Техник хизмат кўрсатиш – йилига 1,2 млн, 6 ой учун олдиндан тўловни амалга ошириш шарт

Ушбу суммага қурилма билан ишлаш чоғида юзага келиши мумкин бўлган деярли барча масалаларни ҳал қилиш киради.

Кафолат даврида хизмат кўрсатиш доирасига кирмайдиган таъмирлаш учун таъмирлаш пайтидаги нархлар бўйича эҳтиёт қисмлар қийматига ҳақ тўлашга тўғри келади

ТХКМ қурилмаларни сотиб олиш ва ишга тушириш-созлаш билан боғлиқ барча масалаларни тезкор равишда – мурожаат қилинган пайтдан эътиборан 2-3 кун ичида ҳал қилишга ваъда бермоқда.

Шарҳни тайёрлаш чоғида сайтда хизматлар нархи тўғрисидаги ахборот мавжуд эмас эди, саll-марказнинг турли мутахассислари эса айрим позициялар бўйича ҳар хил суммани айтишди. Хусусан, операторлардан бири виртуал касса қиймати ва уни ўрнатиш қиймати жами 3,5 млн сўмга тушишини айтди.

  «Штрих-М»  виртуал кассаси (www.bct.uz )

Дастур қиймати -2,55 млн сўм + 750 минг сўм ўрнатиш ва созлаш учун

Ҳеч ким хизмат кўрсатмайди

 «Виртуал касса» виртуал касса (ofd.uz).

Дастур қиймати – ахборот мавжуд эмас

-

Мазкур виртуал кассага хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ТХКМ ҳозирча йўқ. Бинобарин, ҳозирча уни ўрнатиш ва фойдаланишнинг имкони йўқ. Ишлаб чиқувчи яқин вақтда ТХКМ функциясини бажарадиган компания юзасидан бир фикрга  келишга ваъда бермоқда.

Кассани ўрнатамиз

1. ТХКМ call-марказига мурожаат қилинг.

Сизга қуйидагиларни тақдим этишларини сўранг:

  • онлайн-НКМ ёки виртуал касса сотиб олиш учун шартнома (агар уларни ТХКМда сотиб олсангиз);
  • техник хизмат кўрсатиш учун шартнома;
  • унинг хизматлари  ва фискал модуль учун БҲМнинг 1баравари миқдорида (223 000 сўм) тўлов ўтказиладиган фискал маълумотлар операторининг (ФМО) ҳисобварағи. 

Ҳужжатлар лойиҳаларини телеграмм ёки электрон почта орқали олиш, уларни келишиш таомилларини эса телефон орқали амалга ошириш мумкин.

Эътибор беринг
Агар сиз UZKASSA N5 НКМдан фойдаланган бўлсангиз, уни онлайн режимда ишлашга қайта созлаш мумкин. Бу ҳақда оператордан сўранг. Агарда аппаратни қайта созлаш имконияти бўлса, сиз НКМ сотиб олишга чиқим қилмайсиз. Техник хизмат кўрсатиш учун шартномани қайта кўриб чиқиш ва фискал маълумотлар операторига тўловни амалга ошириш етарли бўлади.

2. Счётлар бўйича тўловни амалга оширинг, пуллар олувчига етиб келганлигига ишонч ҳосил қилинг. ТХКМ сall-марказига қўнғироқ қилиб, шартнома бўйича пуллар тушганлигини текшириш мумкин. Фискал маълумотлар операторига тўлов тушганлигини эса - ofd.uz сайтида текшириш мумкин (бунинг учун сизга ташкилот СТИРи зарур бўлади).

3. Оператор билан сиз қачон офисга келишингиз зарурлиги юзасидан келишиб олинг.

4. Учрашувга келиш олдидан ўзингиз билан:

  • доимий савдо шохобчаси (хизмат кўрсатиш пункти) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини,
  • бинонинг (унинг бир қисмининг) ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатларини;
  • доимий савдо шохобчаси (хизмат кўрсатиш пункти) манзили географик координаталарини олинг.

Географик координаталарни Гугл ёки Яндекс орқали осон аниқлаш мумкин. Тегишли ахборот бино жойлашган ер участкасига кадастр ҳужжатларида ҳам мавжуд бўлади.

Эски кассани рўйхатдан чиқаришни унутманг

Сизнинг онлайн-кассангиз ишга тушгандан сўнг, рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДСХОга шахсан бориб, ДСХО бошлиғи номига илгариги фискал хотирали НКМни рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза беринг.

Аризада хўжалик юритувчининг реквизитларини (номи, СТИРи, манзили), НКМ модели ва завод рақамини, рўйхатдан чиқариш сабабларини кўрсатинг. Аризага қуйидагиларни илова қилинг:

1) НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкаси;

2) фаолиятни тугатиш тўғрисида инкассация хизматида тасдиқланган билдиришнома-хатнинг нусхаси (агар ушбу доимий савдо шохобчаси ёки кўчма савдо объектига бошқа НКМлар рўйхатдан ўтказилмаган бўлса);

3) кассир-операциячининг назорат-касса дафтари.

Ҳужжатларни олгандан кейин ДСХО уч кун муддатда маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текширади, НКМ рўйхатдан ўтказилган бутун давр учун фискал хотиранинг якуний кўрсаткичларини чиқариб олади ва НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкаси ва рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувни киритади.

Шундан сўнг сизга кассир-операциячининг назорат-касса дафтари ва НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини қайтариб беришлари лозим.

Якун ясаймиз

Вақт бўйича: онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш учун сизга икки-уч кундан бир ойгача вақт талаб этилади. Ҳаммаси сиз тегишли ташкилотлар билан тузадиган онлайн-НКМ ва виртуал касса харид қилиш учун шартнома шартларига боғлиқ бўлади.

Пули бўйича: НКМни онлайн-режимида ишлашга қайта созлаш энг бюджетли вариант ҳисобланади. Фақат фискал маълумотлар операторига 223 минг сўм тўлаш ва ТХКМ томонидан хизмат кўрсатиш учун  шартномани қайта кўриб чиқишда юзага келиши мумкин бўлган харажатларни қоплаш лозим бўлади. Бироқ бу вариантдан UZKASSA N5 ни сотиб олишга улгурган кам сонли тадбиркорлар фойдаланиш имкониятига эгалар. Эҳтимол, онлайн-НКМ реестрига бошқа қурилмалар киритилиши билан омадлилар сони ошар.

Шунингдек, биз онлайн-НКМ ёки виртуал касса сотиб олиш (1 та) ва ТХКМ билан техник хизмат кўрсатиш учун бир йилга шартнома тузиш зарурати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб харажатларни ҳисоблаб чиқдик:

  • Энг бюджетли вариант: (2,69 млн сўм (онлайн-НКМ) + 550 минг (бир йилга техник хизмат кўрсатиш) + 223 минг (ФМОга унинг хизматлари учун тўлов ва фискал модуль). Жами: 3,463 млн сўм.
  • Энг қиммат вариант: 3,5 млн сўм (виртуал касса учун) + 1,2 млн (бир йилга техник хизмат кўрсатиш учун шартнома) + 223 минг (ФМОга унинг хизматлари учун тўлов ва фискал модуль) = 4,923 млн сўм.

Барча ҳисоб-китоблар материал эълон қилинган санада долзарб. Яқин вақтда онлайн-НКМ, виртуал кассалар ва ТХКМ  реестрлари тўлдирилиши керак.

Олег ГАЕВОЙ

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /uz/publish/doc/text157519_qanday_qilib_onlayn-nkmga_utiladi_amaliy_qullanma