Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Камерал текширув. Билиш лозим бўлган жиҳатлар
Янги Солиқ кодекси камерал назоратни камерал текширувга айлантирди . Назорат механизми деярли солиқ тўловчидан яширин эди, текширув таомили эса анча очиқ-ошкора. Камерал текширув ўтказишнинг муҳим тафсилотларини адвокат, buxgalter.uz нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА тушунтиради.
Камерал назоратда:
Солиқ органига тақдим этилган ҳисоботлардан олинган маълумотлар автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади. Барча солиқ ҳисоботларининг автоматлаштирилган арифметик назорати амалга оширилади.
Инспекторлар ҳар куни солиқ ҳисоботлари кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигидаги хатолар баённомасини шакллантиради. Солиқ назоратининг маълум тадбирларини ўз ичига олган кейинги текширув камерал текширувлар бўлими томонидан амалга оширилади .
Шунингдек, камерал текширув асносида қуйидаги кўрсаткичларнинг солиштирма таҳлили амалга оширилади:
- сизнинг ҳисоботингиз кўрсаткичларини олдинги ҳисобот даври учун ҳисоботингиз кўрсаткичлари билан;
- текширилаётган солиқ ҳисоботи кўрсаткичларини бошқа солиқ турлари бўйича ҳисоботлар ва бухгалтерлик ҳисоботлари кўрсаткичлари билан;
- солиқ ҳисоботи кўрсаткичларини солиқ органида мавжуд барча ахборотни таҳлил қилиш асосида;
- ҳисоботлар ва бошқа бухгалтерлик ҳисоботлари кўрсаткичларини шу каби солиқ тўловчилар ва ўртача тармоқ кўрсаткичлари билан.
Камерал текширувни ўтказиш чоғида:
- солиқ органи томонидан банкка унда ҳисобварақлар, омонатлар мавжудлиги ва ҳисобварақларда пул маблағлари қолдиғи тўғрисида сўров юбориш ;
- гувоҳни сўроқ қилиш ;
- текширилувчининг ҳудудлари, бинолари, ҳужжатлари ва буюмларини кўздан кечириш ;
- солиқ тўловчига тегишли мол-мулкни инвентарлаш;
- текширилаётган шахсдан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ;
- бошқа шахслардан (текширилаётган билан боғлиқ) ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш ;
- экспертиза ;
- таржимон жалб қилиш ;
- мутахассисни жалб қилиш ;
- чет давлатнинг ваколатли органларига сўровлар жўнатиш амалга оширилиши мумкин
Камерал текширув чоғида тушунтиришлар ва ҳужжатларни тақдим этиш
Агар камерал текширув чоғида хатолар, маълумотларнинг мос ва тўғри келмаслиги аниқланган бўлса, бу ҳақда солиқ тўловчига 10 кун ичида зарур тушунтириш тақдим этиш ёки лозим даражадаги тузатишлар киритиш талабномаси билан хабар беради .
Шунигдек, солиқ органлари солиқ тўловчидан яна икки ҳолатда тушунтириш беришни талаб қилишлари мумкин:
- бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини текшириш чоғида;
- тегишли ҳисобот даврида кўрилган зарар суммаси ифодаланган солиқ ҳисоботини текшириш чоғида.
Солиқчилар солиқ имтиёзларидан фойдаланувчи солиқ тўловчилардан уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли.
ҚҚС тўловчилардан солиқ чегирмаларини қўллаш қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкин. ҚҚС бўйича ҳисобот ва бошқа тақдим этилган ҳужжатларда зиддиятлар аниқланган тақдирда - ҳисобварақ-фактуралар, бирламчи ва кўрсатилган операцияларга тегишли бошқа ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкин .
Агар ҳужжатлар телефон орқали сўралса
Амалиётда кўпинча инспектор телефон орқали солиқ ҳисоботи бўйича савол берадиган ёки камерал текширув доирасида қандайдир ҳужжатни сўрайдиган вазият юзага келади. Бундай қўнғироқларга қандай муносабат билдириш мумкин? Ушбу ҳолатда қуйидагилардан келиб чиқиш лозим:
- амалдаги қонунчиликка асосан солиқ тўловчи камерал текширув чоғида тушунтириш бериш зарурати ҳақида фақат ёзма равишда хабардор қилиниши керак;
- кўпинча солиқчиларда тушунтиришлар тақдим этиш тўғрисида расмий талабнома юборишдан маъно бўлмаган ҳисоботлар бўйича унча катта бўлмаган саволлар юзага келади. Шу боис улар телефон орқали савол бериб, уларни ҳал қилса бўлади, деб ҳисоблашади.
Солиқчилар билан мулоқотда қандай тактикани танлашни бухгалтер аниқ ҳолатдан келиб чиқиб, ҳал қилади.
Ўзгаришлар ҳақида батафсил – солиштирма жадвалда: