Февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

preview

Февраль ойи учун ҳисобот даврининг “эътиборли саналари” келди: ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни бюджетга тўлаш лозим. Қандай қилиб ҳисоб-китоб шаклини – январь-февраль ойлари учун ўсиб борувчи якун билан тўлдириш мумкин? Ёки ҳисоб-китоб фақат 2020 йилнинг февраль ойи учунми?

Ўзбекистоннинг бухгалтерлик портали buxgalter.uz вазиятни тушунтиришга шошилади.

СК га асосан ой солиқ даври ҳисобланиши боис, тегишинча, ҚҚС ҳисоб-китоби ҳам (шакл коди – 10006_13) ўсиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Мисол учун, 2020 йил мобайнида февраль ойи учун ҳисоб-китобга фақат февраль учун кўрсаткичлар, март ойи учун – март учун кўрсаткичлар киритилади ва ҳоказо.

Бунда электрон шаклда (код – 10006_13) 3-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби» ва 7-илова «Йил бошидан бошлаб товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари» автоматик тарзда шакллантирилади ва йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан тўпланади. Бу давлат органларига мазкур солиқ бўйича солиқ маъмуриятчилиги учун зарур.

ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси

«ХХХ» корхонасининг кўрсаткичлари:

а) 2020 йил январь учун:

  • соф тушум - 70 599 000 сўм;
  • ҳисобланган ҚҚС - 10 589 850 сўм (70 599 000 х 15%);
  • сотиб олинган хом ашёни (товарларни, хизматларни) етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)  –  268 556 097 сўм;
  • ҳисобга олинган ҚҚС суммаси - 40 283 414, 55 сўм (268 556 097 х 15%);

б) 2020 йил февраль учун:

  • соф тушум – 95 863 200 сўм;
  •  ҳисобланган ҚҚС– 14 379 480 сўм. (95 863 200 х 15%);
  •  сотиб олинган хом ашёни (товарларни, хизматларни) етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)  – 18 948 150,63;
  •  ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 2 842 222, 59 сўм (18 948 150, 63 х 15%).

Энди 2020 йил февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби ва унга 4 ва 5-иловаларни тўлдирамиз.

Эътибор беринг
ҚҚС шаклини тўлдиришнинг муайян жиҳатларини my.soliq.uz да Ҳисоб-китоб шаклининг ўзига илова қилинган Йўриқномада ҳам кўришингиз мумкин.
Эътибор беринг
ҚҚС ҳисоб-китобига «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати» тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида сизда ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва 6-иловаларга файл-шаблон тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ҳисобварақ-фактуралар бўйича E-factura электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими маълумотлар базасидан автоматик тарзда тўлдирилади.

Татьяна ЛИМАРЕВА

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text158388_fevral_oyi_uchun_qqs_hisob-kitobi_qanday_tuldiriladi