Инқирозга қарши чораларнинг янги тўплами тасдиқланди

preview

Президентнинг 3.04.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бизнес учун янги имтиёзларни назарда тутади.  Buxgalter.uz уларни битта жадвалга йиғди:

Чора 

Амал қилиш муддати 

I. Солиқ мажбуриятлари бўйича имтиёзлар

1.

Товарларнинг 20 тури, шу жумладан гўшт, сут,ёғ, пиёз, ун, шакарни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди

2020 йил 31 декабрга қадар

2.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, “Uzbekistan Airways” АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация маркази” ДУК:

  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
  • ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1% миқдорида тўлайди (имтиёз жорий этилгунга қадар – 12%) 

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар

3.

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга бўлди

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар

4.

Қуйидагилар тўхтатилди:

  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан, 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;
  • кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар

5.

Ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилди.

Кўрсатилган шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириши керак эмас, балки шунчаки  фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСХОни хабардор қилиши даркор

Карантин тадбирлари даврида

6.

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга (солиқ органларини хабардор қилган ҳолда) қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилди:

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
  • ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан

2020 йил 1 октябрга қадар

7.

Спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинди

Йилнинг охирига қадар

8.

Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди

Кечиктириш тақдим этилган даврда

9.

Қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад айланмадан олинадиган солиқ ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди. Ва  тегишинча, солиққа тортилмайди

Йил якунига қадар

10.

Фойда солиғи тўловчилар истисно тартибида кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Уни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талаблар бекор қилинади

2020 йилнинг II  чорагидан бошлаб

11.

Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзларни солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўллаш ҳуқуқига эга

2020 йил 1 апрелдан бошлаб

12.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод этилади

2020 йил 31 декабргача муддатга

13.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди

 

II. Бошқа молиявий мажбуриятлар бўйича талабларни енгиллаштириш

14.

Юридик шахслар учун газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш 100%дан 30%гача пасайтирилди

2020 йил 1 апрелдан бошлаб

15.

Тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга кечиктириш тақдим этиш назарда тутилган

2020 йил 1 октябрга қадар

16.

Карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига қуйидагилар қўлланмайди:

  • гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари;
  • ундирув чоралари.

 

17.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

  • лойиҳалар сонидан қатъи назар, ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75%идан ошмаган, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик;
  • тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун МБ асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан миллий валютада берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда

2020 йил 1 октябрга қадар

18.

Битта қарз олувчига давлат жамғармаси томонидан бир вақтда ҳам кафиллик, ҳам компенсация беришга қўйилган чеклов бекор қилинди

 

III. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар

19.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга мораторий жорий этилди

2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда

20.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати узайтирилди

2020 йил 1 октябрга қадар

21.

Акционерларнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишларини ўтказишнинг йўл қўйиладиган муддати узайтирилди, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилди

2020 йил 1 октябрга қадар

22.

Активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг бараваридан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича талаб киритилди 

2020 йил якунлари бўйича

23.

Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилди

2020 йил 1 октябрга қадар

24.

Ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади

Карантин тадбирлари даврида