Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
Харидорлар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ҳаммасини тасдиқламаган бўлсалар, 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай қилиб тўғри тўлдириш мумкин? Buxgalter.uz муаммони қуйидагича ҳал этишни таклиф этади:
ҚҚС бўйича электрон ҳисобот тизими ҳозирча ЭҲФ тизимига қатъий боғлиқликда ишламаслигини қайд этиб ўтамиз. Шунга қарамай, ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини тақдим этиш ва имзолашни ҚҚС бўйича ҳисобот даврининг сўнгги саналаригача (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санаси) чўзмай, ўз вақтида амалга ошириш лозим.
ҚҚС ҳисоб-китобидаги «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхатини юклаб олиш» тугмачаси сизга қулайлик яратиш учун яратилган ёрдамчи ҳисобланади. Унинг ёрдамида тасдиқланган – ЭРИ билан имзоланган ҳисобварақ-фактуралар бўйича «E-factura» электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларга файл-шаблон автоматик равишда тўлдирилади.
ҚҚС бўйича солиқ даври ой ҳисобланади, тегишинча, ҚҚС бўйича ҳисоб-китоб (шакл коди – 10006_13) ҳам ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади . Масалан, март ойи учун ҳисоботда фақат март ойидаги кўрсаткичларни акс эттиришингиз зарур.
Бунда Ҳисоб-китобнинг электрон шаклида 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловаси ва 7-«Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловаси йил бошидан шакллантирилади ва ортиб борувчи якун билан жамланади. Бу мазкур солиқ бўйича солиқ маъмуриятчилиги учун, шунингдек у бўйича Шахсий ҳисобрақам карточкаси тўғри шакллантирилиши учун зарур.
Ҳисоб-китобни тўлдираётганда ҳаммасини тўғри тўлдирганингизни текширинг:
- ҚҚС ҳисоб-китобига иловаларнинг номлари ва сатрларини диққат билан ўқинг;
- ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва 6-иловаларга киритилган суммаларни сақлаш ёки жўнатиш пайтида унга илова қиладиган Ҳисоб-китобга худди шу иловаларнинг Excel форматидаги файл-шаблонлари билан тийинигача солиштиринг;
- ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва 6-иловаларни тўлдираётганда файл-шаблонлардаги етказиб берувчилар ва харидорларнинг СТИРи тўғри кўрсатилганини текширинг.
Мисол учун, ҚҚС ҳисоб-китобининг ўзида 5-«Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри» иловасини тўлдирган бўлсангиз, Excel форматида илова қилинадиган файл-шаблонда ҳам 5-иловани (файл-шаблоннинг иккинчи варағи) тўлдириш лозим.
Ҳисоб-китобнинг ўзидаги 4, 5 ёки 6-иловаларда кўрсатилган кўрсаткичлар суммаси файл-шаблонларда кўрсатилган худди шу кўрсаткичлар суммасидан лоақал 1 тийинга фарқ қилса, ҳисоботни сақлаш чоғида 143-кодли «Амалга оширилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобот суммаси илова қилинган файлдаги суммага мувофиқ эмас» хатога йўл қўйганингизни кўрасиз.
- соф тушум – 35 299 500 сўм;
- ҳисобланган ҚҚС – 5 294 925 сўм (35 299 500 х 15%);
- харид қилинган хом ашё (товарлар, хизматлар)нинг етказиб бериш қиймати – 268 556 097 сўм;
- ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 40 283 414,55 сўм (268 556 097 х 15%).
- соф тушум – 35 299 500 сўм;
- ҳисобланган ҚҚС – 5 294 925 сўм (35 299 500 х 15%);
- харид қилинган хом ашё (товарлар, хизматлар)нинг етказиб бериш қиймати – 18 948 150,63 сўм;
- ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 2 842 222,59 сўм (18 948 150,63 х 15%).
- соф тушум – 95 863 200 сўм;
- ҳисобланган ҚҚС – 14 379 480 сўм (95 863 200 х 15%);
- март ойида хом ашё харид қилинмаган.Энди 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби ва унга 4 ва 5-иловаларни тўлдирамиз.
Татьяна ЛИМАРЕВА.