Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

preview

Давлат статистика қўмитасининг қарори  билан 2020 йил учун статистика ҳисоботининг иккита шакли янги таҳрирда тасдиқланди.  Гап 20-сон «Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ва 109/4-сон «Кичик саноат зона, технопарк, махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот» иловалари хусусида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, иккала илова Давстатқўмнинг 4.11.2019 йилда 3193-сон билан рўйхатдан ўтказилган «2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.

Ўзгартиришлар «Давлат статистикаси тўғрисида», «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2020 йилдаги «2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги 136-сон қарорига мувофиқ киритилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2020 йилдан кучга кирган.

Лола АБДУАЗИМОВА

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text160011_statistika_hisoboti_shakllariga_uzgartirishlar_kiritildi