Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қарз берувчидаги фоизли даромадни қандай аниқлаш мумкин
Қарз олди-берди операциялари кўп амалга оширилади: корхоналар ва жисмоний шахслар бир-бирларига маблағ билан ёрдам беришга уринмоқдалар. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz учун махсус бундай операциялар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди:
– Тижорат корхонаси – Ўзбекистон резиденти мисолида қарз бериш билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз. Қулай бўлиши учун жадвал шаклида келтирамиз, унда фоизли даромадни аниқлаш ва унга солиқ солиш тартибини акс эттирамиз:
Фоизли даромадлар ҳисобини ҳисоблаб ёзиш усули бўйича юритинг. Маблағлар келиб тушган вақтдан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида уларни акс эттиринг . Солиқ солиш мақсадида ҳам худди шундай ёндашув назарда тутилган .
Жорий ойда қарздан фойдаланилган кунлар сонидан келиб чиқиб ҳар ойда фоизларни ҳисобланг.
- июнь ойи учун – I ярим йиллик учун ҳисоботда;
- июль ойи учун – 9 ой учун ҳисоботда ва ҳ.к.
Кабиса йилида фоизлар қандай ҳисобланади
Ўзбекистон тижорат банклари томонидан кредитлар, депозитлар ва қарз маблағлари, қарз қимматли қоғозлари бўйича, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаш махсус Низом билан тартибга солинади . Унга мувофиқ, кредит бўйича фоизлар одатда йиллик базавий давр – 365 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб ёзилади .
Бироқ ушбу Низом тижорат банклари учун ишлаб чиқилган. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ушбу нормага амал қилишга ҳақли, бироқ мажбур эмас. Фоизларни ҳисоблаш учун кабиса йилида қанча кунлар сонидан – 365 ёки 366 – фойдаланишни ўзингиз ҳал қилинг.
Фоизли даромадни ҳисоблаб чиқаришнинг танланган тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқлаш керакми?
Йўқ, керак эмас. Фоизли даромад шартномада назарда тутилган ставкадан келиб чиқиб аниқланади.
Гарчи қайта молиялаштириш ставкаси 15% бўлса ҳам, юқорида келтирилган мисолда шартномадаги 14%лик ставкадан фойдаланилган.
Қарз олувчи корхоналарда даромадни аниқлаш чоғида қайта молиялаштириш ставкаси қўлланилади.
Фоизларга ҚҚС солинадими?