Янги БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштиради

preview

Молия вазирлиги 7-сон БҲМС “Номоддий активлар”ни янги таҳририни муҳокама учун жойлаштирди. У қабул қилиниши билан 11-сон БҲМС “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” ўз кучини йўқотади. Батафсил – “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА материалида:

- Янги 7-сон БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштирди:

  • 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Номоддий активлар”нинг олдинги таҳрири (рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.);
  • 11-сон БҲМС “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” (рўйхат рақами 581, 28.12.1998 й.);
  • Молия вазирининг “Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1539, 14.01.2006 й.).

Ҳужжат қуйидаги масалаларни тартибга солади:

  • НМАларнинг келиб тушиши ва уларни бошланғич қийматини аниқлаш;
  • НМАга капитал қўйилмалар;
  • қайта баҳолаш;
  • харажатни акс эттириш;
  • НМА амортизацияси;
  • номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
  • гудвиллни аниқлаш;
  • тадқиқот ва ишлаб чиқишларга харажатлар ҳисоби;
  • НМАларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг чиқиб кетиши;
  • молиявий ҳисоботда НМА тўғрисидаги ахборотни ёритиб бериш.

 Янги 7-сон БҲМСнинг амал қилиши бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Norma.uz материаллари асосида