Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Корхонада ИМТҚнинг мавжуд эмаслиги нимага сабаб бўлади
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидаларининг мавжуд эмаслиги нималарни келтириб чиқариши мумкин? Бунинг учун юридик шахсни жазолашлари мумкинми? Нима мавжуд ИМТҚнинг ҳақиқий эмаслилигига олиб келади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга меҳнат ҳуқуқи бўйича “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
- Ички меҳнат тартиби қоидалари – корхонада ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш тартиби, меҳнат тартиби, қўлланиладиган рағбатлантириш ва жазолаш чораларини, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилотларда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг бошқа масалаларини тартибга солувчи локал (ички) норматив ҳужжатдир.
ИМТҚ мажбурий локал ҳужжатлар жумласига киради ва бу текширув чоғида меҳнат инспекцияси томонидан сўраладиган ҳужжатлардан биридир. Бунда, нафақат ҳужжатнинг мавжудлиги, балки у қандай расмийлаштирилганлиги, у билан ходимлар таништирилганлиги ҳам текширилади.
ИМТҚни қўллаш билан боғлиқ битта ўзига хос жиҳат мавжуд: агар компанияда бу ҳужжат мавжуд бўлмаса, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиш мумкин эмас . Масалан - алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ишда бўлиш, прогул ва ҳ.к.
Ходимни ишдан бўшатиш мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати айнан ИМТҚда бўлиши керак. Агар ташкилот бундай рўйхатни, масалан, жамоа шартномасига киритса, МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш қонунга хилоф бўлади. Уларни мазкур асос бўйича ишдан бўшатиш бошқа ҳужжатлар: интизом тўғрисидаги низом ва уставлар (масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда), корхона мулкдори ва корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган айрим тоифадаги ходимлар бундан мустасно ҳисобланади.
Меҳнат шартномасининг МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига биноан бекор қилинишининг қонунийлиги ИМТҚнинг лозим даражада расмийлаштирилганлигига ҳам боғлиқ.
ИМТҚнинг тасдиқланишидан олдин уларни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олинг . Агар ташкилотда вакиллик органи мавжуд бўлмаса ва ИМТҚни келишиб олмасдан тасдиқлаган бўлсангиз, улар ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Худди шундай, вакиллик органи - мавжуд бўлса, бироқ келишиб олиш тартиб-таомилининг ўзи бузилган бўлса ҳам ИМТҚ ҳақиқий эмас ҳисобланади. Тегишинча, ходим билан ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини ҳам қонунга хилоф деб эътироф этишлари мумкин, сабаби ИМТҚни расмийлаштириш тартиби бузилган. Бу ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш ва ходимнинг илгариги ишига тикланишига сабаб бўлади.
ИМТҚни тузиш ва расмийлаштиришнинг бошқа ўзига хос жиҳатлари, шунингдек – корхонанинг бошқа локал ҳужжатлари ҳақида Ленара ХИКМАТОВАнинг кадрлар ишини юритиш бўйича муаллифлик онлайн-курсига жорий йилнинг 29 сентябрига қадар ёзилган ҳолда билиб олишингиз мумкин. Шошилинг, вақт ўзингиз сезмаган ҳолда ўтиб кетмоқда!