Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Шуъба корхонасида инвестициялар қандай ҳисобга олинади
Битта корхона бошқа корхонанинг устав фондида 100% улушга эга. Бундай инвестиция молиявий ҳисоботда қандай ҳисобга олиниши ва акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
- Агар битта корхона бошқасини назорат қилса, у мазкур шуъба корхонаси (ШК) учун бош жамият ҳисобланади.
Назорат – ШКнинг молиявий ва хўжалик сиёсатини унинг фаолиятидан фойда олиш мақсадида белгилаш ҳуқуқи.
Бундай инвестицияни ҳисобга олишда бош жамият 8-сон БҲМСга амал қилиши керак.
Бош жамият жамланган молиявий ҳисоботларни тақдим этиши лозим, у:
- кимнингдир шуъба корхонаси бўлса. Бунда шарт мавжуд: мазкур ШКнинг бош жамияти бундай ҳисобот тузилишини талаб қилмайди ва бунинг учун камчилик улуши эгаларининг розилиги бўлса;
- ўзида фақат қарам жамиятлар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Бош жамият шуъба корхонасини жипслаштирмайди, башарти ШК:
- фақат яқин келажакда сотиш мақсадида харид қилинган ва уни назорат қилиш вақтинча бўлса;
- бош жамият томонидан белгилаб қўйилган узоқ муддатга мўлжалланган алоҳида шароитда фаолият кўрсатган ва бу шароит унинг маблағни бош жамиятга ўтказиш қобилиятини анча камайтирган ҳоллар (масалан, ШК анча кредит маблағларини жалб қилган ҳолда узоқ муддатли лойиҳани амалга оширади. Лойиҳани амалга ошириш даврида бош жамиятнинг қарорига асосан ШК унга дивидендлар тўламайди).
Бундай шуъба корхоналарини инвестициялар сифатида 12-сон БҲМСга мувофиқ ҳисобга олинг.
Инвестиция алоҳида ҳисоботда қандай акс эттирилади?
Бош жамиятнинг алоҳида (мустақил) молиявий ҳисоботида қуйидаги усуллардан бири орқали ШКга инвестицияларни акс эттиринг:
1) ўз сармоясини ҳисобга олиш усули (улушбай иштироки усули);
2) бош жамиятнинг узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш бўйича фойдаланиладиган усули.
Агар бош жамият иккинчи усулни танлаган бўлса, у молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш бўйича 12-сон БҲМС қоидаларини қўллайди. Бу ҳолда узоқ муддатли инвестициялар:
- харид қиймати бўйича;
- қайта баҳолаш ҳисобга олинган қиймати бўйича;
- харид қиймати ва бозор қиймати каби икки қийматнинг энг ками бўйича (инвестициялар қиймати усули) ҳисобга олинади.
Ҳисобга олиш усулларини корхонанинг ҳисоб сиёсатига бириктиринг.
Агар инвестиция чиқиб кетса
Фараз қилайлик, ШК бош жамиятнинг балансида 3 500 млн сўм қиймати бўйича ҳисобда туради. Инвестиция илгари қайта баҳоланмаган.
Бош жамият ШКни мол-мулк мажмуаси сифатида 4 140 млн сўмга сотади, шу жумладан ҚҚС – 540 млн сўм. Инвестициянинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар – 30 млн сўм. Инвестициянинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа:
4 140 – 540 – 3 500 – 30 = 70 млн сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операцияси |
Сумма, млн сўм |
Дебет |
Кредит |
Инвестициянинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди |
3 500 |
||
Шуъба корхонасини реализация қилиш акс эттирилди |
4 140 |
или |
|
ҚҚС ҳисобланди |
540 |
||
Бошқа корхоналарга инвестициянинг чиқиб кетишида кўрсатилган хизматлар учун қарз акс эттирилди |
30 |
||
Шуъба корхонасини сотишдан олинган фойда акс эттирилди |
70 |
||
Шуъба корхонаси учун тўлов келиб тушди |
4 140 |
или |
Корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида сотишнинг солиқ оқибатлари тўғрисида бу ерда ўқинг.