Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қачон товарлар ва хизматлар қийматига киритилган ҚҚС ҳисобга олиниши лозим
Кўпинча сотиб олиш чоғида товарлар ва хизматлар қийматига киритилган ҚҚС кейинчалик тузатилади – ҳисобга олинади. Бундай тузатиш киритишда нимага эътибор бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА гапириб берди:
- Илгари сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматига киритилган “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин, башарти :
- ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиш мақсадида сотиб олинган асосий воситалар, кўчмас мулк ва номоддий активлардан солиқ солинадиган айланмалар учун фойдалана бошланса;
- товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиладиган асосий воситалар ва кўчмас мулкни қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинган бўлса, кейинчалик эса ушбу объектлардан солиқ солинадиган айланмалар учун фойдалана бошланса;
- товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиш мақсадида сотиб олинган, ҳақиқатда эса солиқ солинадиган айланмалар учун фойдаланилган бўлса;
- сиз ҚҚС тўловчисига айландингиз. Солиқ тўловчилар тоифасига ўтиш санасида ҚҚС билан сотиб олинган товарлар қолдиқлари бўйича сиз ҚҚСни ажратиш ва уни ҳисобга олишга ҳақлисиз.
ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни тузатишда тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичидаги сотиб олишлар инобатга олинади . Асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолда, уларнинг баланс қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади .
ҚҚС тўлашга ўтишда ёки солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи тўлашга ўтиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқни ҳисобга олишга ҳақлидир. Бунда СКнинг 266-моддаси 1-қисмида белгиланган ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилиниши керак.
Бундай ҳолларда ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚС суммаси қуйидагилар бўйича ҳам аниқланади:
- ТМЗнинг қолдиқлари бўйича - ўтиш санасидан олдинги сўнгги 12 ой ичида олинган ва шу санада мавжуд бўлган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб;
- узоқ муддатли активлар бўйича - мазкур объектларнинг ўтиш (озод этиш бекор қилинган) санасидаги (қайта баҳоланиши ҳисобга олинмаган) солиқнинг тегишли суммасини ўз ичига олган баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиққан ҳолда”.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Товар май ойида сотиб олинди |
57 500 |
||
Июнь ойида товар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари унинг таннархига киритилган ҚҚС суммаси тузатилди ва ҳисобга олинди |
7 500 |
||
Июнь ойида реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
50 000 |
||
Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди (69 000 : 1,15) |
60 000 |
||
Товарни реализация қилиш қийматидан ҚҚС ҳисобланди (69 000 : 115 х 15) |
9 000 |
ҚҚС бўйича ҳисоботда тузатиш киритиш бундай экс эттирилади:
- ҚҚС тўловчилар тоифасига ўтиш пайтида омборда ҳисобда турган товарнинг ҚҚСсиз қиймати (50 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0121-сатри 3-устуни;
- ҚҚСни тузатиш суммаси (7 500 минг сўм) - ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0121-сатри 4-устуни.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Материаллар май ойида сотиб олинди |
57 500 |
||
Материаллар июнь ойида ҚҚС солинадиган бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди |
11 500 |
||
ҚҚС солинадиган ишларни бажаришда фойдаланилган материаллар бўйича ҚҚС суммаси июнь ойида тузатилди (ҳисобга олинди) |
1 500 (сторно) 1 500 |
ҚҚС бўйича ҳисоботда тузатиш киритиш бундай акс эттирилади:
- ҚҚС солинадиган айланмалар учун фойдаланилган материалларнинг қиймати ҚҚСсиз (10 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0132-сатри 3-устунида;
- ҳисобга олинадиган ҚҚСни тузатиш суммаси (1 500 минг сўм) - ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0132-сатри 4-устунида.