Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби

preview

Бухгалтерия ҳисобида доимо долзарб бўлиб қоладиган анъанавий хатолар мавжуд. Улардан бири – омборда ишлаб чиқаришда фойдаланилган инвентарларни нотўғри ҳисобга олиш.

Buxgalter.uz сўровига кўра «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА омборхона ҳисобидаги муаммолар ҳақида батафсил маълумот берди:

Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Қанча йил ишламайин, омбордан, айтайлик, насос олиниб, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолатларга дуч келаман. Бунда ҳисобда унинг омбордан олинганлиги ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ. Ходим уни олиб, фойдаланиб, омборга қайтарган, аммо бу ҳаракатлар ҳақида ҳеч нарса ёзиб қолдирмаган.

Бу – нотўғри ёндашув. Агар буюм омбордан фойдаланиш учун олинган бўлса, ундан қанча вақт фойдаланилиши ва қаерда сақланишидан қатъи назар, у омбордан ҳисобдан чиқарилиши шарт. Фойдаланилгандан сўнг, агар у ишлаб чиқаришда керак бўлмаса, уни яна омборга кирим қилиш мумкин.

 

Моддий жавобгар шахснинг алмашишини ҳам унутмаслик лозим. Бундай ҳолларда моддий жавобгарлик омбор мудиридан бошқа моддий жавобгар шахсга ўтади ва аксинча. Бундай алмашинувни албатта ҳисобга олиш дафтарларида қайд этиш шарт.

Агар ушбу қоидаларга риоя қилинмаса, ҳар қандай инвентаризация ёки текширув пайтида бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан омборда ҳақиқатда мавжуд бўлган ТМҚларни қайта ҳисоблаш натижаси ўртасида тафовут юзага келади.

Ҳар қандай назорат қилувчи орган учун нотўғри расмийлаштирилган ТМҚлар шубҳа уйғотади, у айбдорни аниқлашга ва тегишли жазо чораларини қўллашга интилади:

  • Агар инвентарь омбордан ҳисобдан чиқарилмаган ҳолда фойдаланишда бўлса, омборда камомад мавжудлиги аниқланади;
  • Агар инвентарь омбор ҳисобидан чиқарилган бўлса, ундан фойдаланилгандан сўнг кейинги сафаргача сақлаш учун омборга қайтариб қўйилган, лекин кирим қилинмаган бўлса, демак, ҳисобга олинмаган мулк пайдо бўлган.

Бундан ташқари, бошқа турли хил ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин...

Албатта, инвентаризация барча нарсаларни ўз ўрнига қўйиш ва ҳисобни тўғри йўлга қўйиш учун зарур. Аммо, одатда, бундай ҳолатлардаги текширувлар асабийликсиз ўтмайди. Шунинг учун, муаммолардан қочиш учун омбор ва ишлаб чиқаришдаги бошқа хоналар ўртасида доимо айланиб юрадиган товар-моддий бойликларни ҳисобга олишда эътиборлироқ бўлиш керак.

 

 

 

Инвентарлаш Инвентарлаш Инвентарлаш /uz/publish/doc/text165286_hisobda_hatolar_foydalanishdagi_ashelarning_joyi_ombordami