Давлат МҲХСга ўтадиган компанияларга нима билан ёрдам беради

preview

Вазирлар Маҳкамасининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унинг асосий мақсади - МҲХСга ўтишга самарали тайёргарлик кўриш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш.

Buxgalter.uz гап нима хусусида бораётганлигини аниқлаштирди:


1. МҲХС матнлари Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Бунда давлат тилига таржима қилинган матнлар Ўзбекистон ҳудудида МҲХСни қўллаш учун асос бўлади. Бошқа тиллардаги матнлар, ҳатто Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган тақдирда ҳам тавсиявий характерга эга бўлади.

2. МҲХС босқичма-босқич жорий этилади. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб МҲХС асосида ҳисоб юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш фақат 470 та ташкилот учун мажбурийдир (банклар, суғурта ташкилотлари, акциядорлик жамиятлари ва йирик солиқ тўловчилар).

3. Ташкилотлар 2021 йилда МҲХС асосида ҳисоботни бундай тарзда топширадилар: 

Қуйидаги санадан ўтган ташкилотлар:

МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот

2021 йил якуни бўйича, яъни 2022 йил 1 январь ҳолати бўйича

2022 йил якуни бўйича, яъни 2023 йил 1 январь ҳолати бўйича

2023 йил якуни бўйича ва шу тарзда

2021 йил 1 январдан бошлаб

МҲХС асосидаги дастлабки йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар.

2021 йил 1 январ бўйича қиёсий маълумотлар фақат молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилади

МҲХС асосидаги биринчи йиллик молиявий ҳисобот - молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тузадилар

Ҳар йили МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тузадилар

2021 йилга қадар

Ҳар йили МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тузадилар

4. Улар учун МҲХСга ўтиш мажбурий бўлмаган ташкилотлар ихтиёрий равишда МҲХС асосида ҳисоб юритишлари ва молиявий ҳисоботни тузишлари мумкин. Бунда улар МҲХС асосида молиявий ҳисоботларни камида 2 календарь йил учун тайёрлаш ва фақат муддат ўтгандан кейин БҲМСга қайтиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Бунда бу муддатга дастлабки молиявий ҳисоботни тақдим этиш кириши ёки кирмаслиги ноаниқ? Масалан, корхона 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий равишда МҲХС асосида ҳисоб юритади ва молиявий ҳисобот тузади. Биринчи молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами 2023 йил 1 январь ҳолати бўйича (2022 йил якуни бўйича) тақдим этилади, иккинчиси - 2024 йил 1 январь ҳолати бўйича. Бинобарин, камида 2024 йил 1 январдан бошлаб БҲМСга қайта ўтиш мумкинми? Ёки - барибир 2023 йил 1 январдан бошлабми?

Ушбу масалани дарҳол ҳужжатнинг ўзида - у тасдиқлангунга қадар  аниқлаштирилишини истардик.

5. МҲХС асосида ҳисоб юритишга ўтган ташкилотлар, 1 мартга қадар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали  бу ҳақда солиқ органларига хабарнома юборишлари шарт.

6. Молиявий ҳисобот қуйидаги муддатларда тақдим этилиши керак:

Ҳисобот тури

Тақдим этиш муддатлари

Изоҳ

Чораклик

Ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун ичида

2023 йилнинг I чораги якунидан бошлаб тақдим этилади

Йиллик

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинади, бундан дастлабки молиявий ҳисобот мустасно

 

Илгаригидек, кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар.

 

Эътибор беринг!
Агар лойиҳа жорий таҳририда қабул қилинса, МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тузувчи ташкилотларга: МҲХСни биринчи марта қўллаш асосида молиявий ҳисоботни тузиш тартибини бузганлиги учун молиявий санкциялар қўлланилмайди; 2021 йил давомида фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини камайтирилган тақдирда, пеня ҳисобланмайди.

 

7. Ваколатли органлар қуйидаги топшириқларни оладилар:

  • МҲХС бўйича ўқув адабиётларни давлат тилига таржима қилиш бўйича ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш ва электрон кутубхонани шакллантириш;
  • мутахассислар ва ўқитувчиларни йирик чет эл компанияларида амалиёт ва тренинглардан ўтказиш;
  • масофадан ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда 2025 йилга қадар ҳар йили янгиланиб борадиган, "МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот" махсус курсидан ўтиш учун бепул таълим платформасини ташкил этиш;
  • “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни янги таҳририни ишлаб чиқиш.

ДСҚнинг веб-сайтида ҳар йили қуйидагилар жойлаштирилади:

1) 1 апрелга қадар - МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботни тузадиган (шу жумладан ихтиёрий асосда) ташкилотларнинг МҲХСга ўтиш санасини кўрсатган ҳолдаги рўйхати;

2) 2023 йилдан бошлаб - 1 августгача қонунчиликка мувофиқ эълон қилинадиган МҲХС асосидаги йиллик молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Татьяна БЕЛОУСОВА

МҲХС МҲХС МҲХС /uz/publish/doc/text166563_davlat_mhhsga_utadigan_kompaniyalarga_nima_bilan_erdam_beradi