1 февралдан нималар ўзгаради?

preview

2021 йил 1 февралдан бошлаб БҲМ, МҲЭКМ, барча унга каррали тўловлар, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, стипендиялар, товарларнинг айрим турлари учун акциз солиғи ставкалари ва ҳ.к.нинг миқдори ошади. Тадбиркорлик соҳасида бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.


30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорга мувофиқ 2021 йил 1 февралдан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 747 300 сўм миқдорида белгиланади;
  • базавий ҳисоблаш миқдори - 245 000 сўм миқдорида белгиланади;
  • бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори -1,1 баробарга оширилади.


30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонунга асосан қуйидаги товарларга акциз солиғи оширилади:

Акциз солиғи солинадиган товар

Амалдаги ставка

1 февралдан жорий қилинадиган ставка

Ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси

1 дал учун 10 800 сўм

1 дал учун 12 500 сўм

Ишлаб чиқариладиган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

1 дал учун 98 000 сўм

1 дал учун 116 400 сўм

Ишлаб чиқариладиган ҳажмий улушда спирт 40%дан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

1 дал учун 162 700 сўм

1 дал учун 192 300 сўм

Ишлаб чиқариладиган табиий равишда ачитилган табиий винолар, спиртсиз

1 дал учун 7 700 сўм

1 дал учун 8 300 сўм

Ишлаб чиқариладиган бошқа винолар, шу жумладан вермут

1 дал учун 14 500 сўм

1 дал учун 16 800 сўм

Ишлаб чиқариладиган пиво

1 дал учун 10 600 сўм

1 дал учун 11 700 сўм

Ишлаб чиқариладиган фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар, биди, кретек

163 500 сўм / 1000 дона + 9%

172 000 сўм / 1000 дона + 10%

Бензин Аи-80

200 000 сўм / 1 т

240 000 сўм / 1 т

Бензин Аи-90 ва ундан юқори

250 000 сўм / 1 т

275 000 сўм / 1 т

Авиакеросин (синтетикдан ташқари)

180 000 сўм / 1 т

200 000 сўм /1 т

Дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

200 000 сўм / 1 т

240 000 сўм / 1 т

Эко дизтопливо (синтетикдан ташқари)

180 000 сўм / 1 т

216 000 сўм / 1 т

Дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

280 000 сўм / 1 т

340 000 сўм / 1 т

Якуний истеъмолчига сотиладиган бензин

1 л учун 285 сўм / 1 т учун 378 480 сўм

1 л учун 350 сўм / 1 т учун 465 530 сўм

Якуний истеъмолчига сотиладиган дизель ёқилғиси

1 л учун 285 сўм / 1 т учун 346 275 сўм

1 л учун 350 сўм / 1 т учун 425 918 сўм

Якуний истеъмолчига сотиладиган суюлтирилган газ

1 л учун 285 сўм  / 1 т учун 540 645 сўм

1 л учун 350 сўм / 1 т учун 665 493 сўм

Якуний истеъмолчига сотиладиган сиқилган газ

1 куб.м учун 435 сўм

1 куб.м  учун 500 сўм

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар. Янги МҲЭКМ, БҲМ ва нафақалар миқдори

  • Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди;
  • қуйидагиларнинг янги миқдорлари белгиланади:
  • МҲЭКМ – 747 300 сўм;
  • БҲМ – 245 000 сўм;
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
  • 1 нафар бола билан – 144 100 сўм;
  • 2 нафар бола билан – 238 700 сўм;
  • 3 нафар бола билан – 334 400 сўм.

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари ўзгармайди.

Янги акциз маркалари ва солиқ ставкалари

  • Эски намунадаги маркалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, улар билан маркировкаланган товарлар улгуржи ва чакана савдо тармоғидан олиб қўйилади;
  • қуйидагилар учун янги солиқ ставкалари амал қила бошлайди:
  • тамаки маҳсулотларининг айрим турлари;
  • алкоголли маҳсулотлар;
  • нефть маҳсулотларининг айрим турлари.


Ипакни олиб чиқиш устидан назорат

Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. Энди  ТИФ ТН 5002, 5003 кодлари билан таснифланган товарларни экспорт қилишда экспорт қилувчилар «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига экспорт контрактлари нусхаларини, нархлар калькуляциясини, экспорт қилинадиган товарнинг ҳар бир килограмми учун $0,05 миқдорида божхона йиғими тўланганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатини тақдим этишлари керак.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

  • Сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари хараатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисми компенсация қилинади.  Фоиз ставкасининг МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30%игача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми қопланади;
  • МБнинг асосий ставкаси йиллик 14% даражада сақлаб қолинди;
  • экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш Экспортни рағбатлантириш агентлиги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда 2021 йилда экспортчи ташкилотларга хом ашё сотиб олиш ва экспортга йўналтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун жамғармадан $100 млн ажратиш назарда тутилган

Олег ГАЕВОЙ,

Наргиза ВОҲИДОВА