2021 йилда мажбурий аудитни 1 майга қадар якунлаш зарур!

preview

2021 йил февралда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун бир қатор янги қоидаларни белгилайди. Хусусан, мажбурий аудитни якунлашнинг сўнгги муддатлари 15 июнга қадар кўчирилмоқда. Шунга қарамай - buxgalter.uz сўровига биноан Молия вазирлигида аниқлаштиришларича, жорий йилда мажбурий аудитни илгари амал қилган қоидалар бўйича - 1 майга қадар ўтказиш зарур. Буни қандай амалга ошириш - бу ерда.

Вазиятни «TRI-S-AUDIT» аутиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди:


- “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 55-моддасига мувофиқ - қонун 25 майдан, яъни расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Шу тариқа, ҳозир унинг эски таҳрири нормалари амал қилиши келиб чиқади.

Кўп аудиторлар ва мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тадбиркорлар ушбу пайтни назардан қочиришди ва ҳотиржам бўлиб, 15 июнга мўлжал олишди. Бошқа томондан, деярли барчамизда мажбурий аудит янги қоидалар бўйича ўтказилиши зарур бўладиган пайтгача яна тўлиқ бир йил борлиги бу яхши. Қонуннинг янги таҳрири кўп жиҳатдан илгаригисидан фарқ қилади, янги нормаларни ўз ичига олади, бу тайёргарлик кўриш учун вақт талаб этади.

Аудиторлик текширувларини халқаро стандартларга мувофиқ ўтказиш амалиёти янада ривожлантирилади. Қонуннинг 9-моддасига асосан гап АХС бўйича Кенгаш томонидан эълон қилинадиган: аудитнинг халқаро стандартлари; сифат назорати; таҳлилий текширувлар; ишончни таъминлайдиган топшириқлар; турдош хизматлар хусусида бормоқда. Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши билан барча ушбу стандартларнинг Ўзбекистон ҳудудида қўлланилишини тартибга соладиган нормалар пайдо бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартибини белгилаши, Молия вазирлиги эса - кейинчалик уларни ўзининг расмий сайтида эълон қилиши керак.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси иккита тартибни тасдиқлаши лозим бўлади: 1) аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳони ўтказиш тартибини 2) аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини.

Умуман, 2021 йил аудиторлар ва уларнинг мижозлари учун катта  ўзгаришлар йили бўлади. Умид қиламизки, янги қоидаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш Молия вазирлиги мутахассисларининг батафсил тушунтиришлари билан бирга кечади.

Бошқа масалалар орасида - регулятор узоқ муддатли контрактларга эга аудиторлик ташкилотлари қандай йўл тутишлари лозимлигини тушунтириши муҳим. Улар илгари амал қилган қоидалардан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиши керак. Уларни ҳам 2021 йил давомида қайта кўриб чиқиш зарурлиги келиб чиқади.


Олег ГАЕВОЙ
тайёрлади 

Аудит Аудит Аудит /uz/publish/doc/text168511_2021_yilda_majburiy_auditni_1_mayga_qadar_yakunlash_zarur