Тиббий кўрик ходимнинг даромади хисобланадими

preview

Корхона ўз ходимларига ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтганликлари учун ҳақ тўлашни режалаштирмоқда. Ушбу харажатларни жисмоний шахсларнинг моддий нафи  деб ҳисоблаш мумкинми? Солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми?


– Шуни унутмаслик жоизки, баъзи тоифадаги ходимлар учун тиббий кўрикдан ўтиш – мажбурий. Иш берувчи  қуйидаги ходимлар учун уни ташкил қилиши шарт  

  • 18 ёшга тўлмаганлар;
  • 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлар;
  • тунги ишларда банд бўлганлар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар, шунингдек умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари;
  • транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар.

Ходимларингизни икки тоифага ажратишингизни тавсия қиламиз: тиббий кўрикдан мажбурий ва ихтиёрий ўтаётганлар.

Ихтиёрий тиббий кўрик

Агар иш берувчи ходимларга ихтиёрий тиббий кўрик учун пул тўласа, уларда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади  . Тиббий кўрикни “тиббий хизмат” тушунчасига киритиш мумкинлиги сабабли,  ходимларнинг ушбу тиббий хизмат кўрсатиш даромадига ЖШДС солинмайди  :

  • юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун нақд пулсиз тўловлар амалга оширилган тақдирда, бу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади.                            
Эътибор беринг!     
ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботида тиббий хизмат суммасини, шу жумладан - имтиёзлар қисмида акс эттиришни унутманг.

Корхонанинг ишчиларни ихтиёрий тиббий кўрикдан ўтказиш харажатлари фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради   Улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди  

Мажбурий тиббий кўрик

-  Смена бўйича ишлайдиган қоровуллар хусусий клиникада уларни тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини тўлаб беришни илтимос қилишди. Раҳбарият – қарши эмас. Тиббий кўрик нархини ходимларнинг даромадларига қўшиш ва унга ажратмалар ва солиқ солиш керакми?

 – Хавфсизлик хизмати ходимлари шунда хақки, тунда ишлаганлиги сабабли, улар учун тиббий кўрикдан ўтиш мажбурийдир . Ва иш берувчи уни ташкил қилиши шарт.

Юридик шахснинг бундай харажатлари жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди  тегишинча, улар ЖШДС ва ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Бундай харажатлар бўйича ҚҚС ҳисобга олишнинг барча шартларга мувофиқ келган тақдирда ҳисобга олинади .

Корхонанинг ушбу харажатлари қонун ҳужжатларидан келиб чиқади, улар хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга қаратилган. Шу сабабли улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди ва фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегириладиган харажатлар ҳисобланади .

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларга, уларнинг ишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида стационар тиббий муассасаларда текширувдан ўтадиган даври учун ижтимоий кафолат берилади, айнан қуйидагилар:

  • Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Тиббий кўрикдан ўтиш учун тўлов жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари жумласига киради ва ЖШДС ва ижтимоий солиққа тортилади   .

Ходимларнинг айнан хусусий клиникада тиббий кўрикдан ўтишлари учун тўловни амалга оширишни талаб қилишлари умуман қонуний бўлмаслиги мумкин. Текширув натижаларига кўра тиббий муассаса комиссияси ходим саломатлиги юзасидан иш берувчига  тавсиялар беришга мажбурдир . Фақатгина хусусий тиббиёт муассасаси бундай тавсияларни берган тақдирда, сиз у ерда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишингиз мумкин.


 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text170381_tibbiy_kurik_hodimning_daromadi_hisoblanadimi