Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Бошқа ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади (жадвал)
Бошқа ишга ўтказиш вақтинча ва доимий бўлади. Вақтинча ўтиш, ўз навбатида, тарафларнинг келишуви бўйича, ходимнинг ташаббуси билан ва иш берувчининг ташаббуси билан бўлиши мумкин. Ушбу кадрларга доир тартиб-таомилларда расмийлаштиришнинг барча ўзига хос жиҳатларида чалкашмаслик учун “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА сизга ёрдам тариқасида кўргазмали жадвал тайёрлади:
Эътибор беринг!
Кадрларгадоиртартиб-таомилтури |
Қандай ҳужжат расмийлаштирилади
|
Асос |
Тўлов |
Меҳнат дафтарчасига ёзув / ЯММТда рўйхатдан ўтказиш |
Доимийгаўтказиш |
||||
Ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартириши — унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топшириш МК 92-м., 1-қ.. |
Бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ МК 96-м., 1-қ..
|
Фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади МК 92-м.. Розилик меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида меҳнат шартномасига қўшимча битимни имзолашида ифодаланади МК 96-м., 2-қ.. |
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича бажараётган ишига қараб |
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ёзув киритилади Йўриқнома 2.12-б., АВ рўйхат рақами 402, 29.01.1998 й.
Доимийга ўтказиш ЯММТда рўйхатдан ўтказилади 05.12.2019 йилдаги 971-сон ВМҚга илова 29-б. |
Вақтинчага ўтказиш |
||||
Ходимнингташаббусибилан/ тарафларинингкелишувибўйича
|
Муддатни кўрсатган ҳолда вақтинча ўтказиш тўғрисида буйруқМК 96-м. 3-қ.
|
Ходимнинг аризасиМК 94-м.
|
Тарафларининг келишувига биноан - ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича.
Ходимнинг ташаббуси билан – ҳақ тўлаш аниқ тартиби жамоа шартномасида (ЖШ) белгиланади, агар у тузилмаган бўлса - иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи (ХВО) билан келишиб белгиланади МК 94-м.
|
Қоғоз шаклидаги "меҳнат дафтарчаси"га вақтинча бошқа ишга ўтказилган даври тўғрисидаги ёзув ходимнинг илтимосигабиноан киритилади Йўриқнома 2.12-б., АВ рўйхат рақами 402, 29.01.1998 й.. ЯММТда рўйхатдан ўтказилмайди
|
Ариза ва тиббий хулоса - вақтинча бошқа енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш учун МК 96-м., 2-қ.: · соғлигиҳолатигакўраМК 218-м.;
· ҳомиладор аёлларни МК 226-м.;
|
Камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда, ўтказилган кунидан бошлаб 2 ҳафта мобайнида ходимларнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади МК 218-м., 2-қ..
Аввалги ишдаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади МК 226-м., 1-қ..
Боласи 2 ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади МК 227-м.
|
|||
Иш берувчинингташаббусибилан |
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси ЖШда белгиланади, агар у тузилмаган бўлса - ХВО билан келишиб белгиланади
|
Ишлаб чиқариш зарурияти фактининг мавжудлиги, ЖШда ёки ХВО билан келишиб белгиланадиган ҳолатлар МК 96-м., 5-қ.
|
Бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда – тўлов. Меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари ЖШда белгиланади, агар у тузилмаган бўлса - ХВО билан келишиб белгиланади МК 95-м., 3-қ.. |
|