Бухгалтер солиқ аудити тўғрисида нималарни билиши керак

12.05.2021
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияларда:

– солиқ аудити нима ва унинг ташаббускори ким;
– қайси корхоналар солиқ аудитидан қочиб қутула олмайдилар;
– солиқ аудити қандай тайинланади;
– солиқ тўлашдан бўйин товлаш аломатлари;
– солиқ аудити тўғрисида қачон огоҳлантирилади, қайси ҳолатларда огоҳлантирилмайди;
– солиқ аудитига тушадиган даврлар;
– солиқ аудитини узайтириш муддатлари.

 

Ўзбекистонда солиқ аудити – солиқ органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган назорат турларидан бири бўлиб, унда муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилиги текширилади.

Мамлакатимизда солиқ аудити, аслида, илгари амалда бўлган Солиқ кодексида назарда тутилган молиявий-хўжалик фаолияти текширувининг аналогидир. Ҳақиқатда, бу – сизда ўтказилиши мумкин бўлган энг узоқ муддатли текширув. Унинг ўтказилиш муддати – 30 кунгача бўлиб, узайтирилиш имконияти мавжуд .

Қайси ҳолатларда солиқ аудити тайинланиши мумкин

Солиқ аудити қуйидагиларда ўтказилади, агар :

  • солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган корхоналар тоифасига кирса. Хавф даражасини «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» дастурий маҳсулоти белгилаб беради;
  • камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини (шу жумладан, аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилган ҳолларда;
  • корхона ихтиёрий тугатилаётган бўлса (солиқ маслаҳатчиларининг солиқлар бўйича...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг