II чорак учун статистика бўйича кузатувдан ўтишни унутманг

preview

Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг II чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинган.


Қайд этамизки, энди кўрсатилган корхоналар янги  4-kb savolnoma (илгари 1-kb kuzatuv, 2-kb kuzatuv ва 3-kb kuzatuv) шакли бўйича ва eStat 4.0. дастурининг янги версиясида кузатувдан ўтказилади.

Эътибор беринг!
4-kb savolnoma кузатув шаклини 2021 йилнинг II чораги учун 2021 йил 15 июлга қадар тақдим этиш зарур.

Уни тўлдириш учун http://hisobot.stat.uz/ru/login/ ҳаволаси бўйича ЭРИси ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда eStat 4.0. дастурига кириш зарур:

сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари - КТУТ, СТИР билан ойна очилади.

Шундан кейин ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва сиз “сизнинг шахсий кабинетингиз”га тушасиз.

“Шахсий кабинет”нинг ўнг қисмида тугмалар - сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг “мақомлари” - “жўнатилганлар”, “рад этилганлар”, “қабул қилинганлар”, шунингдек статистика органларининг ваколатли вакилларининг хабарномалари акс эттирилади.

Кабинетнинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” ҳаволасини танлаш зарур.

Кейин 4-kb savolnoma шакли танланади ва “Жўнатиш” тугмасига босилади. Хавотирланманг, сизда шакл дарҳол жўнатилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.

Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар (статистика ҳисоботининг юқори панели) билан тўлдиргач, “Жўнатиш” тугмасига босинг.

Эътибор беринг!
4-kb savolnoma шаклининг ҳар бир бўлими бўйича мантиқий назорат - кўрсаткичларни тўғри тўлдириш формуласи билан текшириш назарда тутилган . “Сақлаш” тугмасига эътибор беринг - унга босишни унутманг, акс ҳолда сизнинг бўлимлар бўйича тўлдирилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва қайтадан тўлдиришга тўғри келади.

Тўлдиришда ёрдамлар - шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги 4-kb savolnoma шаклининг у ёки бошқа бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш зарурлиги тўғрисида изоҳлар сизга кўмаклашади.

Ҳисоботнинг тўлдирилган шаклини 4-kb savolnoma шаклининг якуний қисмида тегишли тугмага босган ҳолда Excel га юклаш мумкин.

“Шахсий кабинет”дан чиқиш учун унинг чап қисми юқорисида ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва кейин “Чиқиш”га босинг.

4-kb savolnoma шаклини тўлдириш масалалари бўйича (71) 202 -81-07, (71) 202 -81-08 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

eStat 4.0. дастури ишида техник масалалар бўйича  (71) 202- 81- 45 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Сизга муваффақиятлар тилаймиз, ҳурматли бухгалтерлар!

Татьяна ЛИМАРЕВА,

Норма” эксперти 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text170839_ii_chorak_uchun_statistika_buyicha_kuzatuvdan_utishni_unutmang