“Соғлом турмуш тарзи” йиғимларини тўлаш тартиби

preview

Жорий йилнинг 10 июлигача спиртли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари илк бор “Соғлом турмуш тарзи” йиғимини ҳисоблаб тўлашлари, шунингдек тегишлича ҳисоб-китоб қилишлари керак  . ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси янги мажбуриятларини қандай бажаришлари кераклиги ҳақида сўзлаб бердилар.


Йиғим Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 253–сонли ««Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ киритилди ва аҳоли орасида юриш ва югуришни оммалаштиришга қаратилган.

Тўлов суммаси спиртли маҳсулотлар (пиво, ароқ) ва тамаки маҳсулотлари (сигарет)ни сотиш ҳажмидан ва ўрнатилган йиғимлар миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади

Маҳсулот тури

Реализация қилинган маҳсулот ҳажмига

Пиво

500 сўм. / 1 дал

Ароқ

500 сўм. / 1 дал

Сигарет

500 сўм. / 1 000 дона.

Ҳисоб-китоб шакли солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мавжуд.

1. «ЮШ ҳисоботини жўнатиш» интерфаол хизматини танланг.

 

2. «Электрон шакллар» менюсини танланг.

 

3. «Бошқалар» менюсига киринг.

 

4. 420 кодли “Соғлом турмуш тарзи” платформаси йиғимлари бўйича ҳисоб-китоб” электрон шаклини танланг. 

 

5. Шаклни тўлдиринг, ҳисоб-китоб тафсилотларида, “солиқ” бўлимида  174  – “Соғлом турмуш тарзи” жамғармасига йиғим” кодини кўрсатинг. Умуман олганда, шаклни тўлдириш қийинчилик туғдирмаслиги керак.

 

Шунингдек, “Соғлом турмуш тарзи” жамғармасига йиғимни тўлаш учун тўлов топшириқномасини солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ҳам шакллантириш мумкин.

Бунинг учун “Юридик шахслар солиқларини тўлаш” интерфаол хизматидан фойдаланинг. “Солиқ турлари” фильтрининг “Солиқ турлари” сатрида  174  – “Соғлом турмуш тарзи” жамғармасига йиғим”ни танланг.  Тўлов топшириқномасини шахсий кабинет орқали шакллантириш ҳужжат шаклини тўлдиришда хатоларга йўл қўйилмаслигини таъминлайди. 

Ушбу йиғимнинг барча тўловчилари шахсий кабинетларига тегишли огоҳлантиришлар жўнатилган.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text170873_soglom_turmush_tarzi_yigimlarini_tulash_tartibi