Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
ҚҚС тўловчиси айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтишга қарор қилди. Ушбу ўтишни қандай тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ тушунтирди:
- Агар, сўнгги календарь йил давомида солиқ тўловчининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса у солиқ органларига ҚҚС тўловчилар рўйхатидан ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ариза йил тугаганидан кейин 5 кун ичида тақдим этилиши зарур ДСҚнинг 31.03.2020 й. №2020-11 қарорига Илованинг 18-б., АВ рўйхат рақами 3232, 02.05.2020 й..
Бундай ариза асосида солиқ тўловчи СКнинг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Эътибор беринг - Солиқ кодекси ҳеч қандай ҳолатларда айланмадан олинадиган солиқ тўлашлари мумкин бўлмаган шахслар доирасини белгилайди СК 461-м. 2-қ.. Улар жумласига қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
3) юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга;
9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига;
10) бозорларга ва савдо комплексларига.
Хабарнома (ариза) шакли солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мавжуд, бироқ ҳозирги вақтда ундан фойдаланиш имконияти йўқ. У айланмадан олинадиган солиққа ўтиш тўғрисида ариза берилган даврда, яъни 1 дан 5 январга қадар фаоллаштирилади.
Шаклни қуйидаги жойлардан бирида топиш мумкин, улардан бирини тўлдириш етарли:
1. “ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматида январда “ҚҚС солиғидан воз кечиш” қўшимча менюси пайдо бўлади (2-скриншотда ушбу жой қизил билан белгиланган):
2. “ЮШ ҳисоботини жўнатиш” интерактив хизматида:
Таъкидлаб ўтаманки, Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига асосан ариза йил тугаган пайтдан эътиборан 5 кун ичида жўнатилиши керак.
Ариза (хабарнома) асосида солиқ органларининг ҳудудий бошқармаси ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини бекор қилади ва шахсий карточкани тадбиркорлик субъекти ҳисобга олинган ДСИга топширади. Хабарнома жўнатилган пайтдан эътиборан 5 кун ичида солиқ тўловчи жорий йилнинг январидан бошлаб унинг ҚҚС тўловчиси рақами бекор қилинганлиги ва у айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланиши тўғрисида хабарнома олади. Бундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан солиқ маъмурчилигининг барча масалалари бўйича ҳисобга олинган жойдаги ДСИга мурожаат қилиш зарур.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади