Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Корхонани тугатишда ходимларга тўловлар
Корхона тугатилмоқда. Бу ҳолда ходимларга нимани ва қандай тартибда тўлашга тўғри келиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
1. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати давомида иш ҳақи ва иш режими
Ходимни корхонани тугатиш муносабати билан бўлғуси ишдан бўшатиш ҳақида 2 ой олдин огоҳлантирадилар. Бутун ушбу муддат давомида у меҳнат вазифаларини бажаришни давом эттиради, шу боис унга иш ҳақи меҳнат шартномаси, штат жадвали, Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича низом, бошқа локал ҳужжатга асосан ҳисобланади.
Бунда МКнинг 102-моддасига асосан ходим бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга.
Агар корхонанинг жамоа шартномасида иш берувчининг огоҳлантириш муддати даврида ходим бошқа иш қидириши учун ҳафтада қўшимча иш куни тақдим этиш мажбурияти назарда тутилган бўлса, уларни ходимга унинг талабига биноан тақдим этинг.
2. Агар огоҳлантириш муддати пуллик компенсация билан алмаштирилган бўлса, ушбу сумма қандай ҳисоблаб чиқарилади
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантиришни пуллик компенсацияга алмаштириш мумкин . У ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 5-бандига мувофиқ кейинги 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.
Ушбу даромадни ходимнинг бошқа даромадларига киритиш мумкин .
3. Меҳнатга вақтбай иш ҳақи (маош) тўлашда ишдан бўшатиш нафақаси суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади
Корхонани тугатишда ходимлар иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилади . Агар меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинса, ходимларга ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозим, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно .
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳисоб-китоб кунида лавозим маошига тенг бўлган, охирги 12 ой учун олинган мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар 1/12 га (6 ой тўлиқ ишлаганларга 1/6 га; 7 ой тўлиқ ишлаганларга 1/7 га ва ҳ.к.) оширилган ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак .
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори корхонада ўртача иш ҳақидан юқори белгиланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда у меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди, балки жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киритилади шу боис ЖШДС солинади, бироқ ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди .
Ходим билан ташкилотнинг тугатилиши сабабали меҳнат шартномаси бекор қилинмоқда. МКнинг 109-моддасига асосан ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланмоқда. Ишдан бўшатиш кунида маоши 2 800 000 сўмни ташкил этган.
Охирги 12 ойда ходим 3 000 000 сўм миқдорида қўшимча тўловлар олди.
Ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
2 800 000 + 3 000 000 : 12 = 3 050 000 сўм.
Ушбу сумма ходимга ишдан бўшатиш нафақаси сифатида тўланади.
4. Тугатиш иш юритуви даврида корхонада барча ишлар тўхтатилган, ходимларнинг қилишга ишлари йўқ. 2 ой огоҳлантириш ва ишлаб бериш ўрнига, иш берувчи уларга компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Компенсациядан ортиқча яна қандайдир суммалар тўлаш зарурми ва уларга қандай солиқлар солинади
Агар иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантиришдан кейин ишлаб бериш компенсацияга алмаштирилган бўлса, ходимга ишдан бўшатишда қуйидаги бир марталик тўлов тўланади:
Ишдан бўшатилаётган ходимнинг даромади |
Сумма |
Солиқ солиш |
Солиқ солиш учун асос |
Огоҳлантиришнинг 2-ойлик муддати ўрнига пуллик компенсация |
Охирги 2 календарь ой учун ўртача ойлик иш ҳақи |
ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди |
СК 377-м. 15-б. |
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация. Тугатишда таътилнинг ишланмаган кунлари учун ушлаб қолиш амалга оширилмайди |
(Ишдан бўшаиш кунида маоши + ижтимоий солиқ солинадиган йиллик тўловларнинг 1/12 қисми : 25,4 х фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари сони. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг |
ЖШДС, ижтимоий солиқ |
|
Ишдан бўшатиш нафақаси |
Ишдан бўшатиш кунида маоши + ижтимоий солиқ солинадиган йиллик тўловларнинг 1/12* қисми. * 6 ой тўлиқ ишлаганларга 1/6; 7 ой тўлиқ ишлаганларга 1/7 ва ҳ.к. |
ЖШДС, ижтимоий солиқ солинмайди |
СК 377-м. 9-б. |
Корхонани тугатиш муносабати билан ишдан бўшатишда иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади. Агар тугатилаётган корхонанинг ходимлари меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар .
Агар тугатилаётган корхонада ушбу тўловлар учун маблағлар мавжуд бўлмаса, ходимларга компенсациялар Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
5. Тўловлардан ташқари
Иш берувчи тугатиш муносабати билан ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш билан бир вақтда маҳаллий меҳнат органига ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда - бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни ҳам маълум қилиши шарт .
Сизга тавсия фойдали бўлиши мумкин: