Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Қандай қилиб юридик шахс норезидентнинг даромадларидан солиқ Ҳисоб-китобини топширади
Тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китоби қандай даврийликда топширилади, буни buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:
❖
Норезидентлар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак – янги мақолани ўқинг
- Солиқ агенти норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этади (СК 355-м. 1-қ.).
2021 йил 1 июлдан бошлаб чет эл юридик шахси бўлган норезидентга даромад тўлайдиган ташкилот Ҳисоб-китоб шаклини янги форматда тўлдириради - 10307_4 коди бўйича.
Янги форматда СКнинг 351-моддасида назарда тутилган норезидентнинг барча даромадлари битта шаклга бирлаштирилган. Энди норезидентларга тўланадиган дивидентлар ва фоизлар бўйича солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида тўлдириш шарт эмас.
Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахслардан олнадиган фойда солиғи Ҳисоб-китоби шакли ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.
Ҳисоб-китобга солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи суммалари тўғрисида ахборот илова қилинади. Бунда Ҳисоб-китоб солиқ бўйича пасайтирилган ставка қўлланган тақдирда ҳам тақдим эилади ёки солиқ солишдан тўлиқ озод этиш қўлланилади.
Ахборотга изоҳларда кўрсатилишича, Ҳисоб-китобга солиқ солишдан озод қилиш ҳуқуқини ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси (битими)га мувофиқ солиқ ставкасининг камайтирилиши ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши зарур.
Яъни, солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этган ҳолда, солиқ агенти халқаро шартнома ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича солиқ афзалликларини қўллаш имконини берадиган барча ҳужжатларни илова қилииш керак.