ДСҚ 17 рақамли МХИКга ўтиш тафсилотларини аниқлаштирди

preview

2020 йил 1 июлдан бошлаб 17 рақамли МХИКга ўтиш бошланди. Бироқ ҳануз уларни қўллашнинг имкони бўлмаган, сабаби бунга ЭҲА (ЭҲФ) ва онлайн-НКТ тизимлари мослаштирилмаганди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ  МХИКнинг янги форматига ўтиш тартибини аниқлаштирди.

 

26 июлдан бошлаб 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганларга сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

Тasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мутахассисга мурожаат қилинг. МХИК базаси ҳар 24 соатда янгиланади.

Шунингдек, идора эслатади:

  • 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон ВМҚ қарорига мувофиқ МХИК кодлари ЭҲФ, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.
  • Келтириб ўтилган ҳужжатларда МХИКнинг нотўғри қиймати маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Манбага қаранг.

 

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text171393_dsq_17_raqamli_mhikga_utish_tafsilotlarini_aniqlashtirdi