Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Онлайн-НКТ чекида қандай МХИК кўрсатилади
2022 йи 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар чекларини МХИКсиз бериш тақиқланган . Қандай қилиб ушбу қоидани бузмаслик ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
ДСҚ керакли МХИКларни топишда қийналаётган тадбиркорлик субъектлари учун эслатмани эълон қилди. Асосийларини ажратиб кўрсатамиз:
- 17 белгили МХИКдан фойдаланинг, уларни tasnif.soliq.uz сайти функционали ёрдамида аниқланг.
- Агар керакли МХИК у ерда бўлмаса, tasnif.soliq.uz сайтида чатда мутахассисга мурожаат қилинг ёки 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
- Ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан чиққан товарнинг МХИК якуний истеъмолчига қадар бутун унинг йўлида ўзгармайди.
- Илгари сотиб олинган товарни олиб сотишда ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида уни харид қилишда ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган МХИКни кўрсатинг.
МХИКни чекларда тўғри акс эттиришни қандай созлаш мумкин
Онлайн-НКТга реализация қилинаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни киритиш чоғида товарлар дўконга келган ўша МХИКни кўрсатинг. Агар товар савдо шохобчасида ишлаб чиқарилган бўлса, tasnif.soliq.uz ёрдамида ёки мутахассис ёрдами билан (сайт чатида, 1198 телефон рақами) тўғри келадиган МХИКни топинг.
Агар маълумотларни ўз кучи билан НКМга киритишнинг имкони бўлмаса, сизнинг ТХКМ мутахассисларидан ёрдам сўранг.
Қоидага кўра, реализация қилинадиган маҳсулотларнинг бутун рўйхати бўйича маълумотни онлайн-НКТга киритиш техник хизмат кўрсатиш қийматига кирмайди. Агар ТХКМ сиз учун рўйхатни шакллантирса, бунинг учун қўшимча ҳақ тўлашга тўғри келади. Бунда ТХКМ мижознинг ходимларини онлайн-НКТ билан тўғри ишлашга ўргатиши шартдир. Ортиқча тўламаслик учун сизнинг ходимингизни онлайн-НКТга реализация қилинаётган товарлар ҳақидаги маълумотни киритишга ўргатишни илтимос қилинг.
Кейинчалик харидорлар билан ҳисоб-китобларда МХИК коди чекда товар тўғрисидаги бошқа мажбурий маълумот билан автоматик тарзда акс эттирилади.
Олег ГАЕВОЙ