НТМ учун - 2021 йилдаги имтиёзлар жадвали

preview

 Фуқароларнинг айрим тоифаларини ўқитиш учун субсидиялар, ижара ҳақи учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш, фаолият соҳасини кенгайтириш - нодавлат ўқув муассасалари  2021 йилда олган янги имкониятларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz имтиёзлар ва НҲҲларни жадвалда жамлади:

НҲҲ

Муҳим ўзгартиришлар

НҲҲ шарҳи

1

25.06.2021 йилдаги ПҚ-5161-сон қарор “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”

2021 йил 1 августдан НТМ таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50%игача (бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови минимал ставкасининг 50% миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда) қоплаш оладилар

Батафсил >>

2

14.07.2021 йилдаги Қонун “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”

Берилган лицензияга амал қилиш муддати, шу жумладан - нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида, олиб ташланди

Батафсил >>

3

26.01.2021 йилдаги 38-сон ВМҚга илова, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом

31.12.2025 йилга қадар бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказларига имтиҳонни муваффақиятли тоширган ҳар бир тингловчига МҲХС бўйича ўқитиш харажатлари қоплаб берилади

Батафсил >>

4

07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон қарор “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

 

Бошқалар қаторида, хусусий ташкилотларга қуйидаги қункциялар берилди:

1) ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ўқитиш ва имтиҳон ўтказиш ;

2) шунингдек, ўқитиш, имтиҳон ўтказиш, сертификатлашни назарда тутадиган давлат хизматларининг айрим турларини кўрсатиш

Батафсил >>

5

05.04.2021 йилдаги 183-сон ВМҚ “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Танлов асосида НТМ ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлашга жалб қилинади

Батафсил >>

6

20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий  ҳимоя  қилиш  ҳамда  бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2021 йил 1 июндан профессионал таълим ташкилотлари "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни ўқитиш учун, улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия оладилар

Батафсил >>

7

22.06.2021 йилдаги 388-сон ВМҚ “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”

 

  • Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган ННТларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган ва белгиланган дастурлар ва талаблар асосида НТМ томонидан ташкил этилган ўқув курсларида аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишга НТМнинг харажатларининг 70%и (бироқ курсни тугатган ҳар бир битирувчига (ёшлар ва хотин-қизлар) 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори) давлат томонидан компенсация қилинади

Батафсил >>

8

08.06.2021 йилдаги ПҚ-5140-сон қарор “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ННТлар касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнларидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино ва иншоотларини 5 йилга қадар муддатга текин фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мазкур бинолар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун ажратилади

Батафсил >>


Эътибор беринг

Сизга қуйидаги тавсия фойдали бўлиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text173681_ntm_uchun_-_2021_yildagi_imtiezlar_bilan_jadval