Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди

17.06.2022
author avatar

Умид Хамроев

МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда

– ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш;
– касаба уюшмалари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар;
– фавқулодда ҳолатларда моддий ёрдам;
– ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш;
– диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шунингдек ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш;
– махсус кийим-бош ва пойабзал, ходимларни озиқ-овқат билан таъминлаш;
– ходимни бошқа ҳудудга ишга ўтказиш;
– хизмат сафари харажатлари;
– меъёрий компенсация тўловлари;
– меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш;
– боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан тўловлар;
– талабаларнинг ОТМларда таълим олиши;
– ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
– бонус дастурлари;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, жамғармалар ёрдамлари.

 

Иш берувчи ходимларининг фойдасига қилган алоҳида харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланмайди. Бундай тўловлар учун муҳим омил бўлиб ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳисобланади, чунки айни бир хил тўловлар турли вазиятларда даромад бўлиши ёки солиқ солиш мақсадларида даромад сифатида қаралмаслиги мумкин.

Солиқ агенти – иш берувчининг харажатлари солиқ тўловчи ходимнинг даромади ҳисобланмайдиган даромадлари Солиқ кодексининг 369-моддаси 2-қисмида келтирилган.

Бундай харажатлар рўйхати, уларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларни жисмоний шахснинг даромади сифатида тан олмасликка ёрдам берувчи ҳужжатлар ҳақида «Ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатлари»га қаранг.

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатларини тўлиқ кўриб чиқамиз.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш бўйича харажатлар

Ушбу харажатларга ЖШДС солинмаслиги учун ташкилотингиз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя этиши лозим. Аввало меҳнат шароитлари ноқулай бўлган иш ўринлари рўйхатини аниқлаш лозим. Бунинг учун иш ўринларини аттестациядан ўтказинг, ушбу жараёнда меҳнат шароити ноқулай бўлган иш ўринларини аниқлайсиз .

Кейин жамоа шартномасида бундай ишлар рўйхатини, белгиланган товарлар билан таъминлаш шартларини, тарқатиш меъёри, тартибини белгилаб қўйинг. Агар ташкилотингизда жамоа шартномаси мавжуд бўлмаса, уларни ходимларнинг вакиллик органлари билан келишувда белгиланг

Эътибор беринг
Аттестация ўтказиш даврийлигини ўзингиз белгилайсиз, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади. Аттестацияни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича жавобгарликни корхона раҳбари(эгаси)га юкланг .

Иш...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг