Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Давлат органларининг кўчмас мулк билан боғлиқ кўплаб хизматларини масофадан туриб – ЯИДХП орқали олиш мумкин. Масалан, кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, турли маълумотномалар ва кўчирмалар олиш, қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан сўнг объектни фойдаланишга топшириш, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар.
Buxgalter.uz энг кўп талаб қилинадиган хизматлар рўйхатини, уларни ЯИДХПда бажариш тартиби ва нархини, муддатларини ҳамда бошқа муҳим тафсилотларни тузиб чиқди:
Зарур маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун Telegram каналимизга обуна бўлинг.
|
Хизмат номи ва ҳавола |
Тавсиф |
ЭРИ калити |
Бажариш муддати |
Нархи |
|
1. Кўчмас мулкнинг турар жой объектларига кадастр паспортини расмийлаштириш >>> |
Жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш икки босқичда амалга оширилади. Агентлик буюртмани олгач: 1) жойида ўлчов ишларини бажаради ва йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (ҳисоб-фактура)ни ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади; 2) тўлов амалга оширилгандан сўнг кадастр паспортини расмийлаштиради ва унинг тайёрлиги ҳақида хабарнома юборади |
Талаб этилмайди |
Объектнинг мураккаблигига қараб: - кўп квартирали уйдаги квартира учун - 3 иш кунигача; - хусусий уй-жой учун - 5 иш кунигача |
Кўчмас мулк тури ва майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 70 бараваригача |
|
2. Нотурар жой объектлари учун кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Агентлик буюртмани қабул қилгач: 1) жойида ўлчов ишларини бажаради ва йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани (ҳисоб-фактурани) ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади; 2) тўлов амалга оширилгандан сўнг кадастр паспортини расмийлаштиради ва унинг тайёрлиги ҳақида хабарнома жўнатади; |
Шарт эмас |
Объектнинг мураккаблигига қараб 3 кундан 20 иш кунигача. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш - 2 иш куни ичида |
Кўчмас мулк тури ва майдонига қараб БҲМнинг 70 бараваригача |
|
3. Турар-жой кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза топшириш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат: 1) ариза берувчи ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади; 2) Агентлик кўчмас мулк объектининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва ариза берувчига йиғим миқдори ҳақида хабарнома юборади; 3) ариза берувчи йиғимни тўлайди ва реестрдан кўчирмани электрон шаклда олади |
Шарт эмас |
2 иш куни ичида |
Кўчмас мулк турига қараб БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 5 бараваригача |
|
4. Шахсий уй-жойи мавжудлиги/йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш >>> |
Маълумотлар жисмоний шахсларнинг сўровига асосан тақдим этилади |
Шарт эмас |
3 иш куни ичида |
БҲМнинг 0,027 баравари |
|
5. Кўчмас мулк объектининг давлат кадастр реэстридан кўчирмасини текшириш >>> |
Маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровига кўра тақдим этилади |
Шарт эмас |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
6. Қурилиш-монтаж ишлари якунланган объектларни қабул қилиш (фойдаланишга топшириш) ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Буюртманома олингандан ва йиғим тўлангандан сўнг Агентлик объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси лойиҳасини тайёрлайди, қурилиш органида тасдиқлайди ҳамда келишилган лойиҳани буюртмачига жўнатади. |
Керак эмас |
9 иш куни давомида |
БҲМнинг 0,27 баравари |
|
7. Бино ва иншоотлар ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрдан кўчирма олиш имконини беради |
Keрак |
1 иш куни ичида |
БҲМнинг 1,125 баравари |
|
8. Турар жой майдони ҳақида маълумот олиш >>> |
Маълумотлар жисмоний шахсларнинг сўровига кўра тақдим этилади |
Керак эмас |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
9. Бошқа шахснинг ер участкасидан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқини (сервитут) давлат рўйхатидан ўтказиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Ариза олингандан сўнг Агентлик сервитутни рўйхатдан ўтказади ва ариза берувчига реестрдан кўчирма юборади. |
Keraк эмас |
1 иш куни ичида |
БҲМнинг 1,125 баравари |
|
10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун) >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Ариза келиб тушгандан ва йиғим тўлангандан сўнг Агентлик объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлайди, уни қурилиш органи билан келишади ҳамда келишилган лойиҳани ариза берувчига юборади. |
Керак |
5 иш куни давомида |
БҲМнинг 0,27 баравари |
|
11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти бўлмаган объектдан фойдаланиш учун) >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Буюртманома қабул қилингач ва йиғим тўлангач, Агентлик объектни жойида ўрганади, объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси лойиҳасини тайёрлаб тасдиқлайди, уни қурилиш органи билан келишади ҳамда келишилган лойиҳани буюртмачига жўнатади. |
Керак эмас |
10 иш куни ичида |
БҲМнинг 0,27 баравари |
|
12. Кўчмас мулкни олди-сотди қилиш, айирбошлаш ёки ҳадя этиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизмат. Ариза берувчи электрон аризани тўлдиради. "Нотариус" ААТ автоматик тарзда қарздорлик бор-йўқлигини текширади ва қарздорлик бўлмаса, аризага ноёб рақам беради. Шундан сўнг ариза берувчи ва битимнинг иккинчи тарафи нотариал идорага келиб, битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этишлари лозим. |
Керак эмас |
1 иш куни ичида |
Бепул |
|
13. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб олиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизмат. Ариза берувчи электрон шаклда ариза тўлдиради ва унга бино ёки иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини электрон шаклда илова қилади. Ариза кўриб чиқилгач, ваколатли орган электрон тарзда хулоса беради. |
Керак |
5 иш куни ичида |
БҲМнинг 0,45 баравари |
|
14. Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш >>> |
Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизмат. Жисмоний шахслардан ариза топшириш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Юридик шахслардан эса ер участкасини сотиб олиш тўғрисидаги юридик шахс қарори талаб этилади. Аризани Давлат активларини бошқариш агентлиги кўриб чиқади. |
Керак эмас |
5 иш куни ичида |
БҲМнинг 0,09 баравари |
|
15. Кадастр объектига тақиқ мавжудлигини текшириш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Уни олиш учун объектнинг кадастр рақамини билиш етарли |
Керак эмас |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
16. Кўчмас мулкнинг бузилганлиги ёки бузилишга тушмаганлиги ҳақида маълумотнома олиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Уни олиш учун объектнинг кадастр рақамини билиш етарли |
Керак эмас |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
17.Кўп квартирали уйга туташ ер участкасига бўлган ҳуқуқни уй-жой мулкдорлари номига рўйхатдан ўтказиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Агентлик ариза асосида кўп квартирали уйга туташ ер участкасига кадастр паспортини шакллантиради. Рўйхатдан ўтказувчи орган бинолар мулкдорлари номига унга бўлган ҳуқуқларни кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказади. Кадастр паспорти ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма, шунингдек ҳисоб-фактура ариза берувчига юборилади. |
Керак эмас |
Кадастр паспортини шакллантириш - 3 иш куни ичида. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш - 2 иш куни ичида |
БҲМнинг 0,09 баравари |
|
18. Турар жойларни хусусийлаштириш ҳақида маълумот >>> |
Хизматдан фойдаланувчилар - жисмоний шахслар. Турар жойларни хусусийлаштиришга топширган шахслар тўғрисида маълумот олиш учун объектнинг кадастр рақамини билиш етарли |
Керак эмас |
5 иш куни ичида |
Бепул |
|
19. Кўчмас мулк тарихи ҳақида маълумотнома олиш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, ариза берувчи тегишли маълумотномани электрон шаклда олади |
Талаб этилмайди |
3 иш куни ичида |
БҲМнинг 0,45 баравари |
|
20. Давлат мулки учун дастлабки ижара тўловини ҳисоблаш >>> |
Аризанинг барча мажбурий майдонлари тўлдирилгандан сўнг, ижара ҳақи миқдори автоматик тарзда ҳисобланади |
Талаб этилмайди |
Автоматик тарзда |
Бепул |
|
21. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун ариза топшириш >>> |
Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси объектни текшириш учун мутахассис юборади. Шундан сўнг объектда техник қўриқлаш воситалари ўрнатилади ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилади |
Талаб этилмайди |
15 иш куни ичида |
Ариза топшириш бепул |
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг интерактив хизматлари рўйхати ҳавола орқали мавжуд. У ерда сиз жадвалимизга киритилмаган бошқа хизматларни ҳам топишингиз мумкин.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади