Алоҳида вазиятларда иш ҳақи қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– қуйидаги ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлаш:
ўриндош-ходимларнинг;
бир неча касбда ишлаганда;
ноқулай табиий-иқлим ва бошқа шароитларда;
вақтинчалик бошқа ишга ўтганда;
вахта усулида ишлаганда;
бекор туриб қолганда;
яроқсиз маҳсулот тайёрланганда;
мажбурий прогулда.
Ўриндош-ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаш
Қонунчилик ўриндошлик асосида ҳақ тўлаш бўйича алоҳида шартлар белгиламайди, яъни умумий қоидалар амал қилади.
Ўриндошлик бўйича ишлаш вакант лавозим бўйича йўл қўйилади ёки вақтинчалик мавжуд бўлмаган ишчининг мажбуриятларини бажаришда. Меҳнат ҳақи миқдори томонларнинг келишуви бўйича меҳнат шартномасида ҳақиқатда бажарилган иш учун аниқланади
.
Ўриндош учун ҳам асосий ишчи учун белгиланган иш ҳақи тўлаш шартлари (шакли ва тизими, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий тўловлар) қўлланилади, агарда жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатларда бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса.
Ишчи ва иш берувчи ўзлари иш ҳақи тўлаш шартларини ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат шартномани тузиш орқали белгилаш ҳуқуқига эга. Ушбу шартлар қуйидагича бўлиши керак:
Меҳнат кодексида ёки корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилганлардан ёмонроқ бўлмаслиги; меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) талабларига мос келиши (2020 йил 1 февралдан – 679 330 сўм; 2021 йил 1 – февралдан – 747 300 сўм)
.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter