ҚҚС тўловчига ёрдам тарзида 5 та интерактив давлат хизматлари

preview

2021 йил 22 декабрда Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради . ДСҚ ҚҚС тўловчиларга ёрдам тариқасида интерактив хизматлар тўғрисида эслатма тайёрлади, buxgalter.uz эса уни шарҳлар билан  тўлдирди. Марҳамат фойдаланинг!

 

1. ҚҚС тўловчи гувоҳномасининг pdf форматидаги нусхаси my.soliq.uz даги шахсий кабинети – “ҚҚС тўловчилар сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” модулида жойлашган.

Амалдаги гувоҳноманинг мавжудлиги – ҳақиқатда олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш шартидан бири . Гувоҳномада кўрсатилган ҚҚС-рақамини  барча турдаги ҳужжатларда акс эттириш шарт:

  • товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш чоғидаги ҳисоб-китоблар, шу жумладан ҳисобварақ-фактуралар ва транспорт ҳужжатлари;
  • қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва (ёки) уни ҳисобга олиш ва қайтариш;
  • қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисобот.

 

2. Иккала ҳужжат  - расмийлаштириш учун берилган ариза ва ҚҚС тўловчининг гувоҳномасида ҚҚС тўловчи мақомига ўтиш муддатининг бир хиллигини текширинг. Буни солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “ҚҚС тўловчилар сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” модули ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Ҳисобга олиш ҳуқуқи ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатига олинган пайтдан юзага келади .

 

3. Корхона my.soliq.uzдаги ҚҚС тўловчиларни аниқлаш интерактив сервиси орқали ҚҚС тўловчилар реестрида қайд этилганлигини  текшириб кўринг. Бунинг учун сервиснинг қидирув сатрига корхона СТИРини киритинг.

Серис:

  • аниқ тўловчининг ҚҚС тўлашга ўтиш санаси;
  • ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳнома бериш санаси, рақами ва мақоми;
  • ҳамкорлар ишончлилигини текшириш учун бошқа аниқ фойдали маълумот.

 

4. Солиқ кодексининг 273-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинети махсус функционали ёрдамида солиқни тўлаш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш бўйича солиқ мажбуриятларини бажаринг.

Узрли сабабларсиз топширилмаган ҳисобот ва тўланмаган солиқ - ҚҚС тўловчи гувоҳномасини беришни рад этиш ва амалдаги гувоҳномани тўхтатиш учун асос бўлади .

 

5. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси орқали солиқ хавф-хатари даражасини мунтазам равишда текшириб боринг.

Мазкур ресурс ҚҚС тўловчини рўйхатга олиш ва унинг гувоҳномаси ҳамда ортиқча солиқ текширувлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун айнан нимани тўғрилаш кераклигини тушунишга ёрдам беради.

Манбага қаранг

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text175305_qqs_tulovchiga_erdam_tarzida_5_ta_interaktiv_davlat_hizmatlari