Ким IV чорак учун статистика ҳисоботини топшириши керак

preview

Давстатқўм сайтининг “Танланма кузатув” бўлимида  жорий йилнинг IV чораги учун  танланма кузатувга тушган  кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, II чоракдан бошлаб рўйхатда кўрсатилган корхоналар янги  4-kb savolnoma шакли бўйича ва eStat 4.0. дастурининг янги версиясида кузатувдан ўтказилади.

4-kb savolnoma кузатув шаклини 2021 йилнинг IV чораги учун 2022 йил 15 январга қадар тақдим этинг.

 

Шакл қандай тўлдирилади

Мазкур ҳавола бўйича ЭРИ калити ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда eStat 4.0. дастурига киринг. Сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари - КТУТ, СТИР билан ойна очилади.

Шундан сўнг ташкилот номига босинг ва “шахсий кабинет”га тушасиз.

“Кабинет” интерфейсининг ўнг қисмида  - сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг “ҳолати” - “жўнатилганлар”, “рад этилганлар” ва “қабул қилинганлар”, шунингдек статистика органларининг ваколатли вакилларининг хабарномалари акс эттириладиган тугмалар мавжуд.

“Кабинет”нинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” ҳаволасини танланг.

Сўнгра 4-kb savolnoma шаклини танланг ва “Жўнатиш” тугмасига босинг. Хавотирланманг, сизда бўш шакл дарҳол жўнатилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.

Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар (статистика ҳисоботи шаклининг юқори панели) билан тўлдиргач, “Жўнатиш” тугмасига босинг. Бу гал ишлаши керак!

Buxgalter.uz тавсия қилади
4-kb savolnoma шаклининг ҳар бир бўлими бўйича мантиқий назорат - кўрсаткичларни тўғри тўлдириш формуласи билан текшириш назарда тутилган . “Сақлаш” тугмасига босишни унутманг, акс ҳолда сизнинг бўлимлар бўйича тўлдирилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва қайтадан тўлдиришга тўғри келади.

Шунингдек, тўлдиришда йўл-йўриқлар - шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги изоҳларга эътибор беринг. Улар 4-kb savolnoma шаклининг у ёки бошқа бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш зарурлиги ҳақида тавсия берадилар.

Тўлдирилган ҳисоботни 4-kb savolnoma шаклининг “Якуний қисми”да тегишли тугмага босган ҳолда Excel га юклаш мумкин.

“Шахсий кабинет”дан чиқиш учун унинг чап қисми юқорисида ташкилотингиз номига босинг ва кейин “Чиқиш” тугмасига босинг.

 

Агар саволлар юзага келса

 Қўнғироқ қилинг:

  • 4-kb savolnoma шаклини тўлдириш масалалари бўйича (+71) 202-81-07, (+71) 202-81-08;
  • eStat 4.0. дастури ишида техник масалалар бўйича  (+71) 202-81-45 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Сизга муваффақиятлар тилаймиз, ҳурматли бухгалтерлар! 


Татьяна ЛИМАРЕВА
,

“Норма” эксперти


Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /uz/publish/doc/text177281_kim_iv_chorak_uchun_statistika_hisobotini_topshirishi_kerak