Ижарачи шартноманинг ижара шартномаси эканлигини қандай аниқлайди

13.10.2021
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– ижара шартномаснинг асосий тушунчалари;
– ижара шартномасининг мезонлари;
– шартномани таҳлил қилиш схемаси.

 

Ижарачи томонидан ижара шартномаларининг ҳисобини юритиш асосига иқтисодий операция мазмунининг юридик шаклидан устунлиги концепцияси қўйилган. Шартноманинг номланиши ёки матнда «ижара» ёки «лизинг» сўзлари бўлиши мумкин, лекин мазмуни бўйича у хизмат кўрсатиш шартномаси бўлиши мумкин. Агар ушбу шартнома бўйича операцияни ижара сифатида ҳисобга олинса, сиз ҳисоботнинг қарз капитали ва хусусий капитал нисбати, ишлатилаётган капиталнинг даромадлилиги ва бошқалар каби муҳим кўрсаткичларда хатоликка йўл қўясиз. Шунинг учун энг аввало ташкилотингиз томонидан тузилган шартнома ижара шартномаси эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунда 16-сон МҲХС (IFRS) «Ижара»дан келиб чиқинг.

Эътибор беринг

16-сон МҲХС (IFRS) ни қуйидагилардан ташқари барча активлар ижараси ҳисобини юритишда қўлланг:

  • қайта тикланмайдиган табиий ресурсларни қидириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган активлар;
  • ижарага берувчи томонидан интеллектуал мулкка тақдим этилган лицензиялар;
  • лицензия битимлари бўйича ижарачиларга тегишли бўлган ҳуқуқлар;
  • биологик активлар;
  • концессия битимлари доирасида фойдаланилган активлар .

Ижара шартномаси: асосий тушунчалар

Шартнома (ёки унинг компонентлари), агар ушбу шартнома бўйича ижарага берувчи ижарачига идентификацияланадиган активдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқини келишилган вақт мобайнида қоплаш (ижара тўловлари) эвазига берса, ижара шартномаси ҳисобланади .

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг