Хорижий корхонадан ускунани лизингга олиш қандай расмийлаштирилади

preview

Ўзбекистон лизинг компанияси Россия компанияси – лизингга берувчидан ускунани лизингга олмоқчи. Келгусида у маҳаллий корхоналарга қўшимча лизингга берилади.

Ускуна олиб кирилаётганда божхонада қандай расмийлаштирилади, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Ушбу саволларга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

 

Божхона расмийлаштируви

– Лизинг шартномаларига асосан Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида расмийлаштирилади

Бундай режимда товар:

  • божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади;
  • божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади.

Товар божхона органи томонидан бериладиган амал қилиш муддати чекланмаган рухсатнома асосида ушбу режимга жойлаштирилади.

Умумий қоидага кўра вақтинча олиб кириш муддати товар ушбу божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб 2 йилни ташкил этади. Бунда шартноманинг амал қилиш муддатида лизинг шартномаси бўйича товарларни вақтинча олиб киришга рухсат берилади.

 

Лизинг объектини олишда бухгалтерия ҳисобини юритиш

Лизинг олувчининг ҳисобида лизинг актив ва мажбурият сифатида тан олинади :

Лизинг объектининг қиймати

Ҳисобда акс эттириш

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан паст

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан юқори

Лизинг объектининг жорий қиймати бўйича

 

Лизинг объекти қийматига уни сотиб олиш, етказиб бериш ва фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар киритилади

Ускуна қийматига амортизация ҳисобланади .

Buxgalter.uz тавсия қилади

Молия вазирлиги ва «Норма» экспертларининг қуйидаги тавсияларида лизингга олувчида лизингни ҳисобга олиш ва унга солиқ солиш тартиби ёритиб берилган:

 

Лизингга олувчида солиқ солиш

Лизингга олувчи учун ускуна лизинги бўйича фоизли харажатлар ва амортизация харажатлари – иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатларга киритилади .

Лизингга олувчи янги технологик ускунани олса, 2022 йилда унинг қийматидан 20% миқдорида инвестициявий чегирмани қўллашга ҳақли . Товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан 3 йил ўтган машиналар, аппаратлар, қурилмалар ва механизмлар янги технологик ускуналар деб эътироф этилади.

 

Лизингга берувчига тўланадиган фоизларга солиқ солиш

Лизингга берувчи – Ўзбекистон норезидентига тўланадиган фоизларга Ўзбекистоннинг икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тўлов манбаида (лизингга олувчи сифатида сизда) солиқ солинади .

 

Объектни қўшимча лизингга бериш

Лизингга олувчи объектни лизингга берувчининг ёзма розилиги билан учинчи шахсга қўшимча лизингга топшириши мумкин. Бунда у лизингга берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолади .

«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизингга берувчига, қўшимча лизингга олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизингга берувчига, лизингга олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади.

Қўшимча лизинг шартномасининг амал қилиш муддати лизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Қўшимча лизингга берувчида бухгалтерия ҳисоби лизингга берувчида бўлгани каби, қўшимча лизингга олувчида эса лизингга олувчида бўлгани каби юритилади.

 

Қўшимча лизингга берувчида солиқ солиш

ҚҚС

Мол-мулкни лизингга бериш – товарларни реализация қилиш бўйича айланма саналади .

Мол-мулк лизинг шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра лизингга олувчининг тасарруфига берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади .

Лизингга берувчининг ҚҚС бўйича солиқ базаси барча даврий лизинг тўловлари суммаси (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ва ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади .

Мол-мулкни лизингга беришга доир хизматлар улар бўйича фоизли даромадлар олишга тааллуқли қисми бўйича ҚҚСдан озод этилади .

 

Фойда солиғи

Лизингга берувчида солиқ оқибатлари:

Тушумлар суммалари

Солиқ оқибатлари

Фоизли даромад

Жами даромадга киритилади 

Лизинг объектининг қийматини қоплаш

Даромад деб ҳисобланмайди, солиқ оқибатлари юзага келмайди 

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Лизингга берувчида солиқ оқибатлари:

Тушумлар суммалари

Солиқ оқибатлари

Фоизли даромад

Жами даромадга киритилади 

Лизинг объектининг қийматини қоплаш

Даромад деб ҳисобланмайди, солиқ оқибатлари юзага келмайди 

Buxgalter.uz тавсия қилади

Қуйидаги тавсияда лизингга берувчида (қўшимча лизингга берувчида) лизингни ҳисобга олиш ва унга солиқ солиш тартиби ёритиб берилган: