Мол-мулк солиғи ҳисоботини қачон тақдим этиш керак
Тавсияда:
– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотнома қандай тўлдирилади;
– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш муддатлари;
– 2022 йилда маълумотномани тақдим этиш тартиби;
– солиқ даври мобайнида тахмин қилинаётган солиқ базаси ўзгарган бўлса, нима қилиш керак;
– бўнак тўловларини тўлаш даврийлиги ва муддатлари;
– солиқни ҳисоб-китоб қилиш, бўнак маълумотномаларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш бўйича вазиятлар;
– мол-мулк солиғи бўйича йиллик ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари;
– норезидентлар томонидан ҳисоботни тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотнома қандай тўлдирилади
Солиқ даври – календарь йил давомида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўланг
.
Бўнак тўловлари миқдорини ҳисоблаш учун солиқ органларига бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этинг.
Бўнак тўловларини тахмин қилинаётган солиқ базаси ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланг.
Маълумотномани тўлдириш учун қуйидаги кўрсаткичлар керак бўлади.
1. Кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган бино ва иншоотларнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
2022 йил 1 январдан бошлаб бино ва иншоотлар (шу жумладан, тўлиқ амортизация қилинган) бўйича солиқ базаси 1 кв.м. учун абсолют миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.
Энг кам қийматни ҳисобга олган ҳолда солиқ базасини аниқлаш тартиби ҳақида «Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни энг кам қийматни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш» мақоласида ўқинг.
2. Қуйидагиларнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллиқ қолдиқ қиймати:
- темир йўлларнинг;
- магистраль қувурларнинг;
- алоқа ва электр узатиш линияларининг;
- кўрсатиб ўтилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг.
3. Тугалланмаган қурилишнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қиймати.
Агар тугалланмаган қурилиш объекти йил давомида асосий воситалар таркибига ўтказилса, у ҳолда бўнак тўловларини тегишли даврлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш зарур. Шу тариқа, қайсидир ойда бу объект тугалланмаган қурилиш сифатида, қайсидир ойларда эса асосий восита (бино ёки иншоот) сифатида ҳисобга олинади.
4. Қурилиш ташкилотлари ёки қурувчиларнинг балансида ҳисобда турган тураржой кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter