Тайёр маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак

25.09.2023
author avatar

Шарофитдин ҲАЙДАРОВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархида қандай ҳисобга олиш керак;
– ҳисоб нархлари бўйича тайёр маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак;
– биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак;
– қўшимча маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак;
– ўз ишлаб чиқаришининг ярим тайёр маҳсулотларини қандай ҳисобга олиш керак.

 

Тайёр маҳсулот – бу технологик қайта ишлашнинг барча босқичларидан ўтган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган буюмлар (буюртмачининг, давлат стандартларининг, техник шартларнинг). У турлари, навлари ва сақланиш жойлари бўйича табиий ва қиймати жиҳатдан ҳисобга олинади.

Қабул қилинган ҳисоб сиёсатидан келиб чиқиб, маҳсулотлар ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархида ёки ҳисоб нархларида ҳисобга олиниши мумкин.

Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархида қандай ҳисобга олиш керак 

Тайёр маҳсулотлар асосан кичик ҳажмдаги ёки маҳсулот турлари чекланган якка тартибдаги ишлаб чиқаришларда ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинади.

Бир ой давомида 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2500-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларида ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархини (барча бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари) йиғинг, сўнгра 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётининг дебетига ҳисобдан чиқаринг.

Мисол
Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олиш

Маҳсулотнинг бир партиясини ишлаб чиқариш учун асосий ишлаб чиқариш харажатлари 28 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

  • материаллар – 15 000 минг сўм;
  • ишчиларнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 5 500 минг сўм;
  • ушбу маҳсулот партиясига тўғри келадиган умумишлаб чиқариш харажатлари – 1 500 минг сўм.

Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи 22 000 сўмни ташкил этади (15 000 + 5 500 + 1 500).

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси 

дебет

кредит

Материаллар харажати акс эттирилди

15 000

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг