Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадни акс эттириш тартиби

31.08.2022
author avatar

Иродахон Аббосхонова

МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– жами даромад ҳаммаси:
        товар (хизмат)ларни реализация қилишдан даромад;
        кредит бўйича мукофотлар;
        суғурта шартномалари бўйича даромадлар;
        АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши;
        оператив ижара;
        текинга олинган мол-мулк (хизматлар);
        инвентаризация натижалари бўйича ортиқчаликлар;
        мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар;
        талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш;
        дивидендлар;
        фоизлар;
        ижобий курс фарқи;
        молиявий ижара;
        аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад;
        чет эллик компания томонидан назорат қилинадиган тақсимланмаган даромад;
        трансферт нарх натижасида йўқотилган даромад;
        солиқ базасини бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш;
        даромадга тузатиш киритиш;
        алоҳида операция турлари бўйича даромадлар;
        доимий муассасалар даромадлари;
        бошқа даромадлар.

Жами даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-сон иловада акс эттиринг.

Жами даромад ҳаммаси

Жами даромадни аниқлаш учун:

1) ҳисобот (солиқ) даври давомида корхона Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олган барча даромадларни акс эттиринг (1-илованинг 020–180-сатрлари).

2) 1-илованинг 010-сатрида давр учун жами даромад автоматик тарзда акс эттирилади.

Жами даромадни ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олмасдан пул, натура ва (ёки) бошқа шакллардаги барча тушумлардан келиб чиқиб аниқланг .

Даромадларни тан олиш учун асос бўлиб бирламчи ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, электрон ҳужжатлар ҳамда солиқ ҳисоби ҳужжатлари ҳисобланади. Масалан:

  • ҳисобварақ-фактура;
  • бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақидаги далолатнома;
  • товар юклаб жўнатилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Агар даромадни аниқлаш ва тан олиш меъёрлари бухгалтерия ҳисоби талабларидан фарқ қилса, Солиқ кодекси меъёрларини қўлланг .

Масалан, корхона 75 млн сўмга тенг бир йиллик фоизсиз қарз олди. Қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси – 14 %. Солиқ солиш мақсадида корхона фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган 0,875 млн сўм (75 млн сўм х 14 % : 12 ой) миқдоридаги даромадни жами даромад таркибида ҳар ой аниқлайди . Бунда  ушбу даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Товар (хизмат)лар реализация қилишдан даромад

1-устуннинг 021-026-сатрларида даромадингиз бўлган  фаолият турларини танланг.

Эътибор беринг
Корхонанинг тадбиркорлик фаолияти турларини тўғри танлаш муҳимдир, чунки бу ҳисоб-китобнинг 070-сатрида солиқ ставкасининг автоматик тарзда акс эттирилишига таъсир қилади.

3-устуннинг 021-026-сатрларида ҳар бир фаолият тури бўйича сотишдан тушадиган даромадни кўрсатинг.

021-026-сатрларда реализациядан олинган даромадни ҳар бир фаолият тури бўйича кўрсатинг. 020-сатрда товар (хизмат)ларни реализация қилишдан олинган умумий даромад

021-026-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда акс эттирилади.

Реализациядан олинган даромадга корхона томонидан қуйидагилар учун олиниши керак бўлган ёки олинган суммаларни киритинг:

  • ўз маҳсулотларингизни сотишдан;
  • юклаб жўнатилган товарлардан;
  • бажарилган ишлар;
  • кўрсатилган хизматлардан.

Даромадга, шунингдек реализация қилинган товар (хизмат)лар учун қарзни тўлаш ёки сўндириш ҳисобига келиб тушаётган мол-мулк қиймати ҳам киритилади.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг