Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига қандай камайтириш мумкин
Тавсияда:
– солиқ солинадиган фойдани камайтиришнинг умумий қоидалари;
– ўтказилмаган зарарнинг йил бошига қолдиғи;
– жорий йил учун зарар;
– солиқ солинадиган фойда;
– солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган чекланган зарар суммаси;
– солиқ солинадиган фойдани камайтириш суммаси;
– давр охирида ўтказилмаган зарарнинг қолдиғи;
– ўтган йиллардаги зарарлар қачон солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди.
Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига камайтиришнинг умумий қоидалари
Агар фойда солиғининг ҳисоб-китобида зарар ҳосил бўлса, унинг суммасига келгуси йиллардаги солиқ солинадиган фойдани камайтиришга ҳақлисиз.
Зарар – чегириладиган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши . Уни қуйидаги зарарларни ҳисобга олган ҳолда аниқланг:
- муомаладаги қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомаладаги молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарларни. Улар тадбиркорлик фаолиятидан кўрилган зарарлар деб эътироф этилади ;
- қайта ташкил этиш муносабати билан тақсимлаш баланси асосида ўтказиладиган активлар қийматининг қайта ташкил этилаётган корхона активлари қийматидаги солиштирма миқдорига мутаносиб равишда ўтказиладиган зарарларни