Soliq solinadigan foydani oʻtgan yillardagi zararlar summasiga qanday kamaytirish mumkin

29.01.2024
author avatar

Irodaxon ABBOSXONOVA

soliq maslahatchisi, «Tax Consensus» SMT direktori
author avatar

Natalya MEMETOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– солиқ солинадиган фойдани камайтиришнинг умумий қоидалари;
– ўтказилмаган зарарнинг йил бошига қолдиғи;
– жорий йил учун зарар;
– солиқ солинадиган фойда;
– солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган чекланган зарар суммаси;
– солиқ солинадиган фойдани камайтириш суммаси;
– давр охирида ўтказилмаган зарарнинг қолдиғи;
– ўтган йиллардаги зарарлар қачон солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди. 

 

Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига камайтиришнинг умумий қоидалари

Агар фойда солиғининг ҳисоб-китобида зарар ҳосил бўлса, унинг суммасига келгуси йиллардаги солиқ солинадиган фойдани камайтиришга ҳақлисиз.

Зарар – чегириладиган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши . Уни қуйидаги зарарларни ҳисобга олган ҳолда аниқланг:

  • муомаладаги қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомаладаги молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарларни. Улар тадбиркорлик фаолиятидан кўрилган зарарлар деб эътироф этилади ;
  • қайта ташкил этиш муносабати билан тақсимлаш баланси асосида ўтказиладиган активлар қийматининг қайта ташкил этилаётган корхона активлари қийматидаги солиштирма миқдорига мутаносиб равишда ўтказиладиган зарарларни