Асосий воситалар амортизацияси қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– АВ амортизациясини ҳисоблаш қоидалари;
– бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида асосий воситалар амортизацияси нормаларини қиёслаш;
– АВ амортизацияси ҳисобланадиган қиймат;
– АВ амортизациясини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
Асосий воситалар амортизациясини ҳисоблаш қоидалари
Амортизация – асосий воситалар (АВ) қийматини уларни фойдали ишлатиш муддати давомида аста-секин корхона харажатларига ўтказиш.
Амортизацияни қуйидагича ҳисобланг
:
- объект АВ таркибига қабул қилинган (фойдаланишга туширилган) ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб фойдаланишга топшириш далолатномасига асосан;
- ҳар бир объект бўйича ҳар ойлик, ҳисобварақларда АВ эскиришини ҳисобга олган ҳолда (0200);
- АВ объектининг амортизация қиймати тўлиқ сўндирилгунича ёки уни балансдан чиқаргунча. АВ балансдан чиқарилган ёки ўчирилган тақдирда амортизацияни охирги марта ҳисобдан ўчириш (чиқариш) ойида ҳисобланг.
Агар қандайдир АВни молиявий ижарага (лизингга) олган бўлсангиз, у бўйича амортизацияни ўзингизга тегишли АВ билан бир қаторда ҳисобланг
....

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter