Ким 1 июлгача статистика ҳисоботи бўйича сўровномаларни тўлдириши зарур

preview

Давстатқўм 2022 йил 1 июлга қадар қуйидаги шакллар бўйича сўровномаларни тўлдириб жўнатиши сўралаётган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди:

  • 1 hisobot mazmuni (1kb);
  • 1 hisobot mazmuni (1 korxona).

Батафсил - buxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасида:

 

Агар сиз кўрсатилган рўйхатда ўзингизни топсангиз:

1) ЭРИси ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда eStat 4.0. дастурига киринг. Сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари - КТУТ, СТИР билан ойна очилади;

2) ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва шахсий кабинетга тушасиз;

3) унинг ўнг қисмида тугмалар - сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг “ҳолатлари” - “жўнатилганлар”, “рад этилганлар”, “қабул қилинганлар”, шунингдек статистика органлари ваколатли вакилларининг хабарномалари акс эттирилади. Кабинетнинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан “кичик бизнес ва тадбиркорлик” ҳаволасини танланг.

4) навбат билан сўровномалар шаклларини танланг ва тўлдиринг:

  • 1 hisobot mazmuni (1kb);
  • 1 hisobot mazmuni (1 korxona).

“Ҳа” ва “Йўқ” позицияларини ва ушбу позицияларга “1” ва “2” рақамларини кўрсатган ҳолда статистика органларининг саволларига жавоб беринг;

5) сўровнома-шаклларнинг “якуний қисми”да ташкилотнинг электрон почтаси манзилини ва ташкилотнинг телефон рақамини кўрсатинг, сўнгра “Жўнатиш” тугмасига босинг.

Татьяна ЛИМАРЕВА,

“Норма” эксперти