ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби

15.07.2022
author avatar

Умид Хамроев

МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби ва тўлдиришга доир мисол;
– бош офис ва филиал учун Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисоллар.

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш ва ДСИга тақдим этиш учун электрон рақамли имзоингиз (ЭРИ) ёрдамида www.my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 11101_14 код остида ҳисоб-китоб шаклини танланг.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботнинг таркибига қуйидагилар киради:

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби;
  • 1-илова «Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари»;
  • 2-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси»;
  • 3-илова «Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби»;
  • 4-илова «Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот»;
  • 5-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мазкур даромадлар бўйича ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот»;
  • 6-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот».
  • 7-илова «Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотнома».
Эътибор беринг
Ҳисоботда фақат кўк катакларни тўлдиринг. Сариқ рангдагилари дастур томонидан автоматик тарзда тўлдирилади.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисобини қандай тўлдириш керак

Ҳисоботларни йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан сўмда тўлдиринг.

Эътибор беринг
Маълумотлари фақат сизда мавжуд бўлган ҳисоб-китоб иловаларини тўлдиринг.

Биринчи навбатда ҳисоб-китоб тури, йил ва даврни кўрсатган ҳолда ҳисоботнинг кириш қисмини тўлдириш лозим. Шунингдек, ҳисобот давридаги ходимларнинг ўртача сонини, шу жумладан корхонангиз уларнинг асосий иш жойи бўлиб ҳисобланмайдиган ходимларнинг сонини кўрсатинг. Ушбу маълумотлар кўрсатилмаганда, тизим сизга Ҳисоб-китобнинг жадвал қисмидаги маълумотлар киритилишига йўл бермайди.

Ҳисоб-китобнинг 011-сатрини тўлдирганда умумбелгиланган ва бошқа ставкалар бўйича ижтимоий солиқ солинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларни ажратинг . Бунда дастур 3-«Ҳисобланган даромад суммаси» устунида даромадлар йиғиндисини автоматик тарзда чиқаради.

0110-сатрда ҳисобот ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни кўрсатинг. 0110-сатрнинг қиймати Ҳисоб-китобга 5-илованинг 12-устунига тўғри келиши керак.

0111-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун хорижий кадрлар билан таъминлашга доир хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича Ўзбекистон норезиденти – юридик шахсга тўланадиган хорижий ходимларнинг даромадларини кўрсатинг.

012-сатрда меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни акс эттиринг   . Ушбу сатрнинг қиймати 6-илованинг 54-устунига тенг бўлиши керак.

012-сатрда кўрсатилган даромадлардан корхонангиз билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолинмаган, моддий наф кўринишидаги даромадларни ажратинг ва 0121-сатрда кўрсатинг.

013-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар» сатрида 5 ёки 6-устунида норезидент жисмоний шахсларнинг даромадини ижтимоий солиқ қўлланиладиган ставкасидан келиб чиқиб, даромадини кўрсатинг. Сатрнинг 7-устунида 4-иловага киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда ЖШДС суммаси акс этади.

1-илованинг 010-сатри қийматини дастур автоматик тарзда 020-«Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари» сатрига кўчириб ўтказади. Агар корхона ижтимоий солиқнинг умумий ўрнатилган ставкасини қўлламаса, унда бутун даромадни ёки унинг бошқа ставка бўйича солиққа тортиладиган қисмини 6-устунда кўрсатинг.

2-илованинг 010-сатри қийматини дастур автоматик тарзда 030-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари» сатрига кўчириб ўтказади.

040-«Солиқ базаси» сатрини дастур автоматик тарзда ҳисоблаб чиқади.

050-сатрда ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаларини кўрсатинг.

Солиқ ставкалари киритилгандан сўнг дастур солиқ базасини (040-сатр) ставкага (050-сатр) кўпайтириш орқали ЖШДС, ижтимоий солиқ суммасини ҳисоблаб чиқади ва 060-сатрда акс этиради.

Фақат ШЖБПҲга бадаллар суммасини ўзингиз ҳисоблаб, киритинг.

061-сатрни, агар сиз йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирмасангиз ва 25 нафардан ортиқ ходимлар бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга бўлсангиз тўлдиринг. Бунда алоҳида бўлинма ва (ёки) филиаллар – ижтимоий солиқ суммасини (5 ва 6-устунларда), юридик шахснинг раҳбари эса – алоҳида бўлинма ва (ёки) филиалларга тегишли бўлган ЖШДС суммасини айириб ташлайди (7-устун).

Мисол
Aлоҳида бўлинма мавжуд бўлганда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида рўйхатга олинган корхона Бухоро шаҳрида ўз филиалига эга.
Корхона йирик солиқ тўловчи ҳисобланмайди. Корхонанинг бош офисида 10 нафар, филиалида – 30 нафар ходим ишлайди. 2021 йил ҳисобот даврида қуйидагича иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилади:
бош офис ходимларига – 90 млн сўм;
филиал ходимларига – 270 млн сўм.
Бош офис учун ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби
Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида – 360 млн сўм, 061-сатрнинг 7-устунида – филиалга тегишли бўлган ЖШДС суммаси – 32,4 млн сўм (270 млн сўм х 12%) кўрсатилади.
ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар (8-устун, 060-сатр) 90 минг сўмни (90 млн сўм х 0,1%) ташкил этади.
Бош офис учун ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолни бу ердан қаранг.
Филиал (алоҳида бўлинма) учун Ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби
Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида – 270 млн сўм, 061-сатрнинг 5-устунида – филиалга тегишли ижтимоий солиқ суммаси – 32,4 млн сўм (270 млн сўм х 12%) кўрсатилади.
ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар (8-устун, 060-сатр) 270 минг сўмни (270 млн сўм х 0,1%) ташкил этади.
Филиал учун ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолни бу ердан қаранг.

Жисмоний шахсдан мол-мулк белгиланган энг кам ставкада ижарага олинган ҳолатда 3-илова тўлдирилади. Илованинг 070-сатри қиймати автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 070-«Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси» сатрига ўтказилади.

080-сатрда ШЖБПҲга ихтиёрий бадалларнинг суммаси акс эттирилади.

090-сатрда дастур автоматик тарзда ҳисобот даври учун тўланадиган ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадалларнинг умумий суммасини (060-сатр – 061-сатр + 070-сатр + 080-сатр) ҳисоблаб чиқаради.

Агар сизда ижтимоий солиқ солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлса, 1-иловани қуйидагиларга мувофиқ тўлдиринг:

  • Солиқ кодексига ;
  • бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга.

Агар сиз жисмоний шахсларга, шу жумладан норезидентларга ЖШДС солинмайдиган даромадларни тўласангиз, 2-иловани қуйидагиларга мувофиқ тўлдиринг:

  • Солиқ кодексига    ;
  • бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга.

Aгар сиз жисмоний шахслардан қуйидагиларни ижарага олган бўлсангиз, 3-иловани тўлдиринг:

  • биноларни – турар жой ёки нотурар жойларни;
  • транспорт воситаларини – енгил ёки юк автомобили, автобус ёки микроавтобусни.
Эътибор беринг
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлари қонунчиликда белгиланган энг кам ижара тўловлари ставкалари асосида солиққа тортилади .

Aгар сиз норезидент – жисмоний шахсга қуйидагича даромад ҳисобласангиз, 4-иловани тўлдиринг:

  • 6% ставкада солиқ солинадиган, улар томонидан халқаро юк ташишда кўрсатилган транспорт хизматлари учун (фрахтдан олинган даромадлар);
  • 20% ставкада солиқ солинадиган, меҳнат шартномалари (контрактлари), фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ва бошқа даромадлар, дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно.

5-иловани тўлдириш учун шаблон-файлни юклаб олинг ва уни ҳар бир шахс – даромад олувчи кесимида тўлдиринг.

Унда қуйидагиларни акс эттиринг:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишида ҳисобланган даромадларни;
  • ШЖБПҲга бадаллар чегириб ташланмаган ҳолда ҳисобланган ЖШДСни.
Эътибор беринг
ШЖБПҲга бадаллар тўғрисидаги реестр Халқ банки сайтидаги шахсий кабинет орқали алоҳида юборилиши лозим.

6-иловани тўлдириш учун шаблон-файлни юклаб олинг ва агар сиз жисмоний шахсларга қуйидаги даромадларни ҳисоблаган бўлсангиз, уни ҳар бир шахс – даромад олувчи кесимида тўлдиринг:

  • мулкий, дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно ;
  • моддий наф кўринишида ;
  • бошқалар .

Aгар сиз жисмоний шахснинг аризасига биноан моддий наф кўринишидаги даромаддан солиқ ушламаган бўлсангиз, 8-устунда «0»ни кўрсатинг.

Тўлдирилган шаблон-файлни ҳисоботга бириктириб қўйинг.

Агар сиз қурилиш ишларини бажарсангиз, унда 7-иловани тўлдиринг. Бунда сиз ходимларни шартномасиз ёллайсизми ёки йўқми – аҳамиятсиз . Бунинг учун аввал 5 ва 6-иловаларни тўлдириш учун юклаб олган шаблон-файлда 3-варақни тўлдиринг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • агар бош пудратчи бўлсангиз, қуйидаги маълумотларни:

– лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ҳар бир қурилиш объекти бўйича;
– ўз кучингиз ва субпудратчи ёрдамида бажарилган барча ишларнинг ҳақиқий кўрсаткичларини;

  • агар субпудратчи бўлсангиз, фақат ҳақиқатдан бажарилган ишлар ҳажми ва сарфланган меҳнат ҳақи фонди бўйича маълумотлар келтиринг.

Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолни бу ердан қаранг.

Барча ҳисобот шакллари тўлдирилгандан сўнг нима қилиш керак

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича барча ҳисобот шакллари тўлдирилганидан сўнг сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин бўлади:

  • ҳисоботни сақлаб қўйишни ва кейинроқ юборишни;
  • ҳисоботни зудлик билан юборишни.

Ҳисобот юборилгандан сўнг «Текшириш жараёнида» бўлимига жойлаштирилади. Ҳисоботни текшириш жараёни тегишли катаклар тўлдирилишининг тўғрилиги ва мазмунан ҳаққонийлиги автоматик текширилишини ўз ичига олади.

«Журнал» бўлимида ҳисоботнинг ҳолатини текширинг: у солиқ органлари томонидан қабул қилинганми ёки хатолар мавжудлиги туфайли қабул қилишдан рад этилганми.

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг