Вагонларни таъмирлашда ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми

preview

“Корхонанинг асосий фаолият тури – товар ва йўловчи вагонларини жорий ва капитал таъмирлаш, янги вагонлар ишлаб чиқариш. Биз 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-бандига асосан ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини қўллашимиз мумкинми?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

 

– Йўқ, мазкур ҳолда бундай имтиёзни қўллаш мумкин эмас. 

27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-банди асосида СКнинг 483-моддасига норма киритилди, унга асосан айрим фаолият турлари соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йилнинг 1 апрелидан 2025 йилнинг 1 январига қадар ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси белгиланади . Шу жумладан – автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхоналари учун.

Ушбу имтиёзни мазкур фаолият тури бўйича кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври натижалари бўйича жами даромаднинг камида 60%ни ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари қўллайди.

Товар ва йўловчи вагонларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхоналарига мазкур имтиёз татбиқ этилмайди. Улар ижтимоий солиқни белгиланган тартибда тўлайди.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ — маслаҳатлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ — buxgalter.uz экспертларининг маслаҳатлари: тушунтиришлар, мисоллар ва кўп бериладиган саволларга жавоблар. /uz/publish/doc/text183646_vagonlarni_tamirlashda_ijtimoiy_soliq_buyicha_imtiezni_qullash_mumkinmi