Қачон аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш зарур

preview

ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил ёки камерал солиқ текшируви чоғида солиқ ҳисоботида камчиликлар аниқланган тақдирда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайси муддатларда тақдим этиш, шунингдек сиз солиқ органлари хулосасига қўшилмасангиз, нима қилиш кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

 

– Агар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва (ёки) хатолар аниқланган бўлса, солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт .

Текширувдан олдинги таҳлил чоғида тафовутлар аниқланса, солиқ тўловчига шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича  эса – талабнома юборилади .

Эътибор беринг

My.soliq.uz да шахсий кабинетдаги почтани муҳим нарсани ўтказиб юбормаслик учун ҳар куни текширинг!

Аниқланган камчиликларни (хатоларни) ҳисобга олган ҳолда сиз СКнинг 83-моддасида тақдим этилган ҳуқуқдан фойдаланишингиз ва қуйидагиларга жавоб тариқасида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз мумкин:

  • текширувдан олдинги таҳлил бўйича хабарномага – у олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда ;
  • камерал назорат бўйича талабномага – у олинган кундан эътиборан 5 кун ичида .

Солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви чоғида ўз ташаббуси билан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши мумкин. Бу ҳолда камерал солиқ текшируви у томондан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади .

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун:

  • солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ҳисоботида хатолар аниқланган солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклини танланг;
  • ҳисоб-китоб шаклининг “Ҳисоб-китоб тафсилотлари” бўлимини тўлдиришда “Ҳисоб-китоб тури” устунида текширувдан олдинги таҳлил бўйича хабарномага жавоб тариқасида қайта ҳисоб-китобни жўнатишда тушувчи йўл-йўриқдан “Қайта ҳисоб-китоб”ни, камерал текширув бўйича талабномага – “КТ қайта ҳисоб-китоби”ни танланг;
  • кейин тегишли қайта ҳисоб-китоб ҳолати билан ҳисоб-китоб шаклини тўлдиринг ва жўнатинг.

Агар сиз солиқ органларининг “хулосаси”га қўшилмасангиз – аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиш учун назарда тутилган муддатларда аниқланган тафовутларнинг асосномасини жўнатинг .

Аниқланган тафовутларнинг асосномаси сифатида сиз солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақлисиз. Солиқ тўловчининг номидан бундай асосномани солиқ маслаҳатчилари ташкилоти у билан тузилган шартнома асосида мустақил равишда тақдим этиши мумкин .

Эслатиб ўтамиз, агар топширилган ҳисоботдаги хатоларни сиз ўзингиз аниқлаган бўлсангиз, уни текширувдан олдинги таҳлил бўйича хабарнома ёки камерал солиқ текшируви бўйича талабномани кутмасдан қайта топшириш мумкин . Бунда, солиқ ҳисоботи шаклининг “Ҳисоб-китоб тури” майдонини тўлдириш чоғида “Қайта ҳисоб-китоб”ни кўрсатиш зарур.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text183849_qachon_aniqlashtirilgan_soliq_hisobotini_taqdim_etish_zarur