Текширувчилар қачон сиздан ҳужжатларни қайта тақдим этишни сўрашлари мумкин

preview

Солиқ органлари текширувлар вақтида ҳужжатларни қайта талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ истиснолар мавжуд. Вазиятни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:

 

– Бундай жиҳатлар СКнинг 146-моддаси 11-қисмида ва 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 17-бандида регламентланган.

Солиқ текшируви ва солиқ назоратининг бошқа тадбирлари давомида солиқ органлари текширилаётган шахсдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

  • олдинги камерал ёки сайёр солиқ текширувларида солиқ органларига тақдим этилган ҳужжатлар;
  • солиқ мониторинги жараёнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари.

Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар қайта талаб қилиб олиниши мумкин, агар:

  • ҳужжатларнинг асл нусхалари аввал солиқ органига тақдим этилган ва кейинчалик солиқ тўловчига қайтарилган бўлса;
  • солиқ органига тақдим этилган ҳужжатлар енгиб бўлмас  куч ҳолатлари туфайли йўқолган бўлса.

Манбага қаранг.