Тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланганда ҚҚСни ҳисобга олиш

preview

Эътибор беринг
Ҳозирги вақтда Солиқ кодекси ва Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда ҚҚС тўловчилар учун ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган тўлаш муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланганда ҚҚСни ҳисобга олиш механизми техник жиҳатдан ишлаб чиқилмаган. Шу муносабат билан ДСҚ ва ДБҚ мутахассисларининг мазкур масала юзасидан тушунтиришларини кутиб қоламиз.

 

Корхона импорт қилинган товарларни олиб киришда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланди. Унинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича барча айланмасига ҚҚС солинади. Корхона бундай вазиятда импорт қилинган товарларни олиб киришда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?”.

Ушбу саволга миллий қонунчилик қандай жавоб беришини “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиришди:

– Товарларни импорт қилишда корхона бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларни бажарган тақдирда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин :

  • товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш чоғида товарлардан фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС, шу жумладан ноль ставка бўйича солиниши лозим бўлганда;
  • товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда ҚҚС бюджетга тўланганда.
Эслатиб ўтамиз
Импорт қилишда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имконияти махсус Низом билан тақдим этилади.

Шу тариқа, корхона ҚҚСнинг ҳақиқатда тўланишига қараб - солиқнинг тўланган суммалари доирасида ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин .

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

2022 йил июль ойида ҚҚС тўловчиси бўлган корхона товарни импорт қилиб, уни ички бозорда реализация қилди, деб фараз қилайлик. Товарнинг контракт қиймати 169 718,2 минг сўм, божхона қиймати - 180 000 минг сўм, божхона божи - 9 000 минг сўм, импорт қилишда ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш учун товарнинг қиймати 189 000 минг сўм (180 000 + 9 000).

Товарнинг божхона расмийлаштирувида ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС 28 350 минг сўмни (189 000 х 15%) ташкил этди.

Июль ойида корхона божхона органига ҚҚСни қисман - 20 000 минг сўм миқдорида тўлади. Қолган қисми (8 350 минг сўм) август ойида тўланди.

Бинобарин, июль ойида фақат 20 000 минг сўмни, август ойида эса - 8 350 минг сўмни ҳисобга олиш мумкин .

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,
минг
сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Товар уни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича кирим қилинди

169 718,2

2910

6010

Товарнинг таннархига киритиладиган божхона божи акс эттирилди

9 000

2910

6990

Божхона расмийлаштирувида ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС акс эттирилди

28 350

4410

6990

Июлда “импорт” ҚҚСнинг бир қисми тўланди ва ҳисобга олинди

20 000

6990
6410

5110
4410

Августда “импорт” ҚҚСнинг қолган қисми тўланди ва ҳисобга олинди

8 350

6990
6410

5110
4410

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text184021_tulov_muddatini_uzaytirish_imkoniyatidan_foydalanganda_qqsni_hisobga_olish