Комитент БЮДни ҳисобварақ-фактура билан такрорлашни талаб қилса

preview

“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган  иккита компания - топшириқ (воситачилик) шартномасини тузишди. Бир компания бошқа компаниянинг буюртмаси бўйича чет элда буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ускуна сотиб олиш мажбуриятини олди. У маҳсулотни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан - барча зарур тўловларни амалга оширди, буюртмачи юкни олувчи ҳисобланади. Буюртмачида БЮД ИМ-40 кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестридан ўтди. Бироқ томонлар шартномага доир ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг, буюртмачи ўз ҳамкоридан БЮДдан ташқари, товарга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришни талаб қилди”.

Бундай талаб қанчалик қонунийлиги ва вазиятдан қандай тўғри чиқишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

– Бугун кунда бу анча кенг тарқалган вазият бўлиб, менда уни ҳал қилиш тажрибаси бор.

Битимни  ҳужжат билан расмийлаштириш чоғида биз ёрдам юзасидан Давлат солиқ қўмитасининг “Тадбиркор ва солиқчи” гуруҳига мурожаат қилдик ва ДСҚ мутахассисларининг тавсияларига мувофиқ ҳаракат қилдик.

Буюртмачининг етказиб берилган ускунага ҳисобварақ-фактура тақдим этиш юзасидан воситачига (топшириқ берувчига) қўйган талаби - ортиқча. ҚҚС бўйича ҳисоботда буюртмачида ушбу операция ускунани етказиб бериш чоғида расмийлаштирилган БЮД асосида акс эттирилади.

Бунинг устига, бизнинг ҳолда топшириқ берувчи аввалбошдан бундай ҳисобварақ-фактурани буюртмачининг илтимосига биноан тақдим этишга ҳаракат қилган. Мумкин бўлган барча комбинацияларни синаб кўрдим, бироқ тизим шартномани идентификация қилиш билан боғлиқ турли хатоларни кўрсатган ҳолда, бундай ЭҲФни ўтказмади. Бу - мантиқан тўғри, акс ҳолда айни бир сумма: БЮД бўйича ва ҳисобварақ-фактура бўйича икки марта акс эттириларди.

Мазкур вазиятда ижрочи (воситачи, топшириқ берувчи), башарти буюртмачи ва топшириқ берувчи ўртасидаги шартномада бу назарда тутилган бўлса, ҳақ тўланиши учун фақат битта ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text184026_komitent_byudni_hisobvaraq-faktura_bilan_takrorlashni_talab_qilsa