1UZ нинг бошқа ҳисобга олиш дастурларидан фойдали жиҳатлари

preview

Бухгалтерия ҳисоби учун 1UZ дастурининг барча фойдали жиҳатларини Ўзбекистонда машҳур бўлган бухгалтерия учун бошқа хорижий дастурий таъминот мисолида таҳлил қиламиз. 

1UZ кўп афзалликларга эга бўлиб, ҳар йили камида 1,5 млн сўм арзонга тушади:

 

Биз бошқа дастурни 600 минг сўмга харид қилдик, деб фараз қилайлик. Бу нарх 3 ойлик имтиёзли даврни ўз ичига олади (маслаҳатлар, ЭҲФ сервислари иши, банк кўчирмаларини юклаш, СТИР ва МХИК бўйича реквизитларни юклаш, валюта курсларини юклаш ва ҳоказо).

Бу бухгалтерлик дастури эмас, мисол учун, уй бўлганда, ҳашаматли харид бўларди! Ажойиб нарх, барча зарур коммуникациялар мавжуд - марказий иситиш, газ, электр энергияси, сув, интернет, канализация... Бироқ 3 ой ўтгач, юқорида кўрсатилган хизматлар ўчирилади. Ва биз таомларни ўчоқда тайёрлаймиз, сувни кўча колонкасидан ташиймиз, керосин лампадан фойдаланамиз ва хатларни қўшни қишлоқдаги почтага олиб борамиз... Харид қилишнинг афзалликларидан бизда фақат унинг арзонлиги қолади - 600 минг сўм.

Биз кейинчалик яна цивилизация афзалликларидан фойдаланишни истасак (яъни, ЭҲФ сервислари, банк кўчирмаларини юклаш, СТИР ва МХИК бўйича реквизитларни юклаш, валюта курсларини юклаш ва ҳоказо), у ҳолда бошқа дастурий таъминот учун ахборот техник кузатув - АТКга обуна бўлишимизга тўғри келади. АТКга йиллик обунанинг энг арзон версияси маслаҳатларсиз 2 500 минг сўм туради. Биринчи йилда хорижий бухгалтерлик дастури бизга жами 600 минг + 2 500 минг = 3 100 минг сўмга тушади.

 

Биринчи йилда 1UZ бизга 100 минг сўм, иккинчи ва ундан кейинги йилларда - ҳар йили - 1,5 млн сўм тежайди

1UZ стандарт дастурининг қиймати 3 ойлик имтиёзли давр билан 2 000 минг сўмни ташкил этади. Янгилаш, техник қўллаб-қувватлаш ва сервисларга обуна - яна 1 000 минг сўм. Жами - 3 000 минг сўм.

Биринчи йилда 1UZ бизга 100 минг сўм арзонга тушади. Бироқ биз дастурни бир йилга харид қилмаймиз, тўғрими?

Иккинчи йилда бошқа дастурга эгалик қилиш АТК билан 2 500 минг сўмни,  1UZ эса - 1 000 минг сўмни ташкил этади.

Салмоқли иқтисод!

Иккинчи йилда 1UZ 1 500 минг сўм арзонга тушади. Агар биз бошқа дастурда ишлаганимизда, ҳар йили 1,5 млн сўм ортиқча тўлаган бўлардик.

 

Обуна қийматига маслаҳатларни киритиш ҳақида нима дейиш мумкин?

  • Бошқа дастур қиймати: 600 минг сўм + киритилган маслаҳатлар билан обуна қиймати 3 600 минг сўм = 4 200 минг сўм.
  • 1UZ дастури қиймати: 2 000 минг сўм + янгилаш, техник қўллаб-қувватлашга йиллик обуна 1 000 минг сўм + маслаҳатларга йиллик обуна 900 минг сўм = 3 900 минг сўм.

Жами: биринчи йилда нархдаги фарқ 300 минг сўмни ташкил этади. Иккинчи йилда ва кейинги йилларда бошқа дастурнинг АТК 3 600 минг сўмни, 1UZ хизматлари эса - 1 900 минг сўмни ташкил этади. Тегишинча, фарқ 1 700 минг сўмга етади. Албатта 1UZ фойдасига!

Бошқа дастур учун АТКга обуна тўхтатилганда уни тиклаш қимматроққа тушади, 1UZ маслаҳатлари 6 ой учун - 400 минг сўм арзонроқ. Шунингдек, барча 1UZ маҳсулотларига ЭҲА тизимининг дастлабки интеграция қилиниши таъминланади, ҳужжатни жўнатиш қиймати 270 сўмни ташкил этади ва бошқа турли афзалликлар мавжуд.

Натижада биз харид қилган хорижий дастур амалда 1UZ га қараганда анча қимматга тушади. Бу кўп жиҳатдан 1UZ унинг яратувчилари - “биринчи қўл” томонидан - қўшимча тижорий устамаларсиз реализация қилиниши билан тушунтирилади.

 

1UZ афзалликлари нафақат пул билан, балки фойдаланиш шартларининг манфаатлилиги билан ҳам ўлчанади

Бошқа дастурлардан фарқли ўлароқ, 3 ойлик имтиёзли давр тугагач, агар мижоз АТК учун ҳақ тўлай олмаса, 1UZ да ЭҲФ сервислари, банк кўчирмаларини юклаш, СТИР ва МХИК бўйича реквизитларни юклаш, валюта курсларини юклаш ва бошқа “қулайликлар” ўчирилмайди! Биз АТКни тиклаш учун жарима солмаймиз ва мижозларни обуна бўлишга мажбурламаймиз.

Бунинг устига, бухгалтер дастурни сотиб олиш чоғида нафақат унинг компанияси, балки ўзи ҳам шахсий фойда олади. Сиз 1UZ дастурини харид қилишни my.1uz.uz лояллик дастури орқали онлайн тарзда расмийлаштиришингиз ва бунинг учун шахсий мукофот олишингиз мумкин!

Якунда яна бир бор такрорлаймиз: 1UZ ҳақиқатан фойдали дастур! Биз билан ҳисобланг!

Внимание
71 230-21-12 телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб сиз кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text184033_1uz_ning_boshqa_hisobga_olish_dasturlaridan_foydali_jihatlari