Рақамли маркировкалаш мавжуд эмаслиги учун жаримага асос яратмаслик

preview

ДСҚ товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтди .

Ушбу жарима кимга ва қайси вақтдан бошлаб қўлланиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН тушунтирди:

 

– Жарима товарларнинг муайян гуруҳларини рақамли маркировкалашсиз реализация қилишга тақиқни бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилади. Муддатлар ва бундай маҳсулотлар турлари – қуйидаги жадвалда:

Товарлар

Товарларни маркировкалашсиз реализация қилишга тақиқ

Асос

Фильтрли сигаретлар

 

2022 йил 1 январдан

31.12.2020 й. 833-сон ВМҚ 3-илова 9-б.

Фильтрсиз сигаретлар

2022 йил 1 декабрдан

31.12.2020 й. 833-сон ВМҚ 3-илова 10-б.

Бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар

2023 йил 1 октябрдан

31.12.2020 й. 833-сон ВМҚ 3-илова 10-1-б.

Алкоголь маҳсулотларини (пиво маҳсулотлари ҳамда металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотларидан ташқари)

2022 йил 1 январдан

31.12.2020 й. 833-сон ВМҚ 4-илова 9-б.

Пиво маҳсулотлари

2022 йил 1 апрелдан

31.12.2020 й. 833-сон ВМҚ 4-илова 10-б.

Металл, шу жумладан, алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари

2022 йил 1 декабрдан

31.12.2020 й. 833-сон ВМҚ 4-илова 11-б.

Чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор

2023 йил 15 апрелдан

02.04.2022 й. 148-ВМҚ 5-б.

Маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич

2023 йил 1 августдан

Сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар

2023 йил 1 ноябрдан

Иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно)

2025 йил 1 августдан

02.04.2022 й. 149-сон ВМҚ 2-илова 5.1-б., 3-илова 5.1-б., 4-илова 7-б., 5-илова 6-б.

Бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро - маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно)

2025 йил 1 октябрдан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган орфан дори воситалари ҳамда хорижда амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари

2026 йил 1 мартдан

ДСҚ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан ўтказилган тажриба лойиҳаси натижаларига асосан белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббий буюмлар

2028 йил 1 февралдан

Эътибор беринг
Мажбурий рақамли маркировкалаш босқичма-босқич амалга оширилади. Ва ушбу товарларнинг айрим туркумлари учун тақиқ анча эрта муддатларда кучга кириши мумкин. Улар билан ВМҚ жадвалида келтирилганларни ўрганиш орқали ёки “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш операторига ёрдам юзасидан мурожаат қилган ҳолда танишиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади